Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистонда бироз булутли ҳаво кузатилади

Республикада ҳарорат 31-39 даража атрофида бўлади.

Бугун Ўзбекистонда бироз булутли ҳаво кузатилади

"Ўзгидромет" хабарига кўра, 27 июнь куни республика бўйлаб ҳарорат кечаси 18-27 даража илиқ, кундузи эса 31-39 даража атрофида бўлади.

 

Тошкентда ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 21-23 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Шамол 7-12 м/с, баъзан 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво очиқ, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар эҳтимоли бор. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 13-18 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 32-37 иссиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол 13-18 м/с гача кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлади. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 34-39 иссиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 32-37 иссиқ бўлади.

 

Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с, баъзида 13-18 м/с гача кучаяди. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 23-28 иссиқ бўлади.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"