Ўзбекистон

Эндиликда қамоққа олинганлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади

Қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Эндиликда қамоққа олинганлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади

 

Ўзбекистон қонунчилигига киритилган янги ўзгартиришларга кўра, эндиликда қўлга олинган шахслар тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан аввал мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади. Бу ҳақда тегишли қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга асосланиб хабар берилди.

 

Қонунчиликка “Жиноий процессуал ҳаракатлар вақтида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага мувофиқ, қўлга олинган шахслар тергов ҳибсхонасига келтирилганидан сўнг 2 соат ичида тиббий кўрикдан ўтиши лозим.

 

Тиббий кўрик тергов ҳибсхонасининг ўзида ўтказилади ва зарурат туғилганда, ушланган шахснинг розилиги билан кўрикда уларнинг адвокати ҳам қатнашиши мумкин.

 

Кўрик натижалари бўйича белгиланган шаклдаги расмий тиббий хулоса расмийлаштирилади. Агар кўрик давомида маҳбус танасида жароҳат, шикастланиш ёки бошқа зўравонлик излари аниқланса, бу ҳолатлар алоҳида тартибда ҳужжатлаштирилади, маҳбусга бу ҳақида расмий равишда хабар берилади ва ҳолат зудлик билан прокурорга етказилади.

 

Мазкур ўзгартиришнинг асосий мақсади — ҳибсга олинганларга нисбатан қийноқлар ва инсон ҳуқуқлари бузилишининг олдини олишдан иборат.

custom img

Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғил чўкиб кетди

Ҳозирда қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"