Ўзбекистон

Ўзбекистонда “солиқ юки” нинг камайтирилиши таклиф қилинди

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон ҳукумати даромад солиғининг амалдаги ягоналаштирилган ставкасини табақалаштирилган тизимга ўтказишни мақсадга мувофиқ деб ҳисобламоқда.

Ўзбекистонда “солиқ юки” нинг камайтирилиши таклиф қилинди

 

Бу борада билдирилган тавсияларда таъкидланишича, прогрессив солиқ тизими даромад ошгани сари солиқ ставкаси ҳам ошиб борадиган механизмга асосланади. ХВЖ фикрича, бу ёндашув солиқ базасини кенгайтиришга ва ЯИМга нисбатан солиқ тушумларининг камайиш тенденциясини бартараф этишга хизмат қилиши мумкин.

 

Мазкур таклифга муносабат билдирган иқтисодчи Отабек Бакиров эса, уни салбий баҳолади. Мутахассиснинг ёзишича, прогрессив тизимга ўтиш бир неча салбий оқибатларни юзага келтириши мумкин.

 

Биринчидан, Бакировнинг фикрича, даромад солиғидан тушумлар аллақачон барқарор ўсишни намоён этмоқда. Охирги чоракларда тушумлар ҳажми ошган, бу эса меҳнат бозори “оқарлиги” ортиб бораётганини кўрсатади. Унинг таъкидлашича, прогрессив тизим жорий этилса, бу жараён тўхтаб қолиб, яна норасмий тўловлар (“конверт” шаклидаги иш ҳақлари) кенгайиши эҳтимоли юқори.

 

Иккинчидан, юқори даромад эгалари, яъни бадавлат қатлам одатда даромадини маош орқали эмас, балки дивиденд ёки корпоратив харажатлар орқали расмийлаштиради. Шу сабабли, иқтисодчи ижтимоий адолатни таъминлаш учун дивиденд солиғини ошириш ёки корпоратив истеъмол харажатларини солиқ базасига киритишни таклиф қилмоқда.

 

Учинчидан, даромад солиғининг оширилиши орқали давлат бюджети тушумларини кўпайтириш — аҳолининг зиммасига ортиқча молиявий юкламалар юклашни англатади. Бу, ўз навбатида, давлат қарзларининг ортиб бораётгани билан боғлиқ хавотирларни кучайтиради.

 

Тўртинчидан, Бакиров давлат буджетини тўлдириш учун меҳнаткашлардан эмас, балки солиқлардан қочаётган йирик гуруҳлар — имтиёзли қатлам, экспорт-импорт фаолияти билан шуғулланаётган, солиқдан озод этилган субъектлар зиммасига масъулият юклаш кераклигини таъкидлайди.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон 2019 йилгача жисмоний шахслар даромадига табақалаштирилган солиқ ставкасини қўллаган бўлиб, у 7,5 фоиздан 22,5 фоизгача бўлган интервалда амал қилган. Ҳозирда эса барча тоифаларга ягона — 12 фоизлик солиқ ставкаси жорий этилган.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Улар пулни солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олиб, кейинчалик ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Ўзбекистонда “солиқ юки” нинг камайтирилиши таклиф қилинди | Zamon.uz