"Сизларга фидойилигингиз, ахборотга бўлган садоқатингиз учун чуқур миннатдорлик билдираман"
Саида Мирзиёева журналистларни касб байрами билан табриклади.

27 июн — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева журналистлар ва ОАВ соҳаси вакилларига самимий табрик йўллади. Табрик матни раҳбарнинг Телеграм-каналида эълон қилинди.
Унда Ўзбекистонда эркин ва профессионалликка интилаётган матбуот фаолияти юқори баҳоланиб, ОАВ ходимларига бўлган чуқур ҳурмат изҳор этилган: “Ўзбекистон тараққиётидаги энг муҳим ютуқлардан бири — бу эркин ва профессионал матбуотдир. Сизларга фидойилигингиз, ахборотга бўлган садоқатингиз ва ўқувчиларингиз олдидаги масъулиятли ёндашувингиз учун чуқур миннатдорлик билдираман”, — дейилади табрикда.
Шунингдек, Саида Мирзиёева мамлакатда амалга оширилаётган кўплаб ислоҳот ва ижобий ўзгаришлар айнан журналистлар меҳнати натижаси эканини алоҳида қайд этган: “Юртимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган журналистларни самимий муборакбод этаман. Ўзбекистондаги кўплаб ижобий ўзгаришлар сизнинг фидокорона ва ҳалол меҳнатингиз билан боғлиқ”.







