Ўзбекистон

“Жарима майдончаси” модули: Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги тартиб

Қонунчиликни бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби белгиланди.

“Жарима майдончаси” модули: Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги тартиб



Тошкентда қонунчиликни бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби белгиланди. Бу Ҳукуматнинг 22 сентябрдаги 508-сон қарори билан тасдиқланган низомда назарда тутилган.



Янги низом Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибини белгилайди.



Унга кўра, ваколатли давлат органи транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш ҳақида қарор қабул қилганда, бу ҳақдаги маълумот «Жарима майдончаси» модули орқали тегишли давлат органлари ва хизмат кўрсатувчи юридик шахсларга юборилади.


Транспорт воситасини бошқаришдан четлаштириш назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда, транспорт фақат махсус техника воситалари — эвакуатор ёки манипулятор ёрдамида жарима майдончасига олиб келинади.


Ушланган транспортни сақлаб туриш сабаблари бартараф этилгач, уни жарима майдончасидан олиб чиқишга «Жарима майдончаси» модули орқали рухсат берилади.



Бунда рухсатнома маъмурий ишни кўриб чиқаётган орган мансабдор шахслари томонидан электрон шаклда расмийлаштирилади. Ҳужжат QR-код билан тасдиқланиб, транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳамда сақлаш хизматини кўрсатувчи юридик шахсга модул орқали бир иш куни ичида юборилади. Шунингдек, ҳайдовчининг телефон рақамига SMS-хабарнома жўнатилади.



«Жарима майдончаси» модули орқали расмийлаштирилмаган рухсатнома асосида ушланган транспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариш тақиқланади.

7 минг долларга 10 250 сохта доллар: Тошкентда қалбаки пул савдоси фош этилди

7 минг долларга 10 250 сохта доллар: Тошкентда қалбаки пул савдоси фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram'даги радикал гуруҳ фош этилди: 13 киши унинг аъзоси бўлган

Telegram'даги радикал гуруҳ фош этилди: 13 киши унинг аъзоси бўлган

Гуруҳда “жиҳод” ва “шаҳидлик”ка чорловчи материаллар тарқатилган.

QR-кодсиз автомобиль берилмайди: эвакуаторга юкланган машинани қайтариб олиш қийинлашади

QR-кодсиз автомобиль берилмайди: эвакуаторга юкланган машинани қайтариб олиш қийинлашади

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш ва жарима майдонларида сақлаш тартиби ўзгаради.

Экополиция рейдида можаро: браконерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди

Экополиция рейдида можаро: браконерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди

Бухорода муҳофаза этиладиган ҳудудда қуённи ноқонуний овлаган беш фуқаро аниқланди.

Ичкаридан тузилган режа барбод бўлди: Тошкентда ўқув марказини тунамоқчи бўлган уч киши ушланди

Ичкаридан тузилган режа барбод бўлди: Тошкентда ўқув марказини тунамоқчи бўлган уч киши ушланди

Собиқ қўриқчи икки шериги билан аввал ишлаган ўқув марказига босқинчилик қилишни режалаштирган.

Маданият соҳаси вакилларига уй-жой учун субсидия: низом тасдиқланди

Маданият соҳаси вакилларига уй-жой учун субсидия: низом тасдиқланди

Бунинг учун талабгорлар камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши ва бошқа мезонларга жавоб бериши керак.

Бемор болалар деворларни тозалашга жалб қилинди: ССВ ходимларга чора кўради

Бемор болалар деворларни тозалашга жалб қилинди: ССВ ходимларга чора кўради

Ўрганиш якунларига кўра, бунга йўл қўйган ходимларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиши билдирилган.

50 минг доллар талаб қилинган товламачилик иши: “Demokrat.uz” раҳбари 10,3 йилга қамалди

50 минг доллар талаб қилинган товламачилик иши: “Demokrat.uz” раҳбари 10,3 йилга қамалди

У билан бирга товламачилик қилган блогер Азиз Ғоипназаров ҳам суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилди.