Ўзбекистон

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев электр энергетикасини ривожлантириш истиқболлари ва ёқилғи-энергетика тармоғидаги лойиҳаларни бошқариш механизмларини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.

 

Тақдимотда, хусусан, Қорақалпоғистонда қайта тикланувчи энергия салоҳиятидан фойдаланиб, рақамли иқтисодиёт учун янги инфратузилма яратиш масаласи муҳокама қилинди. Ҳудуддаги истиқболли шамол электр станцияларини 1 гигаватт қувватли дата-марказлар билан боғлаш, бунинг учун янги 220 киловольтли подстанция ва электр узатиш тармоқларини қуриш таклиф этилди.

 

Янги инфратузилма дата-марказларни энерготизимга интеграция қилиш, юқори технологияли инвестицияларни жалб этиш ва ҳудуднинг энергетик салоҳиятидан самарали фойдаланиш имконини бериши қайд этилди.

 

Тақдимотда энергетика соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга ошириш тизимини тубдан ўзгартириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

 

Қайд этилишича, амалдаги тартибда кўплаб лойиҳалар инвестор ташаббуси билан бошланади. Ер майдони, тармоққа уланиш, техник шартлар, тариф ва инвестиция битимлари эса турли идоралар билан алоҳида келишилади. Бу жараёнларнинг чўзилишига, идоралар вазифаларининг такрорланишига ва айрим лойиҳаларнинг тизим эҳтиёжлари билан етарлича боғланмаслигига олиб келмоқда.

 

Шу сабабли энергетика лойиҳаларини аввало иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб шакллантиришга асосланган янги бошқарув модели таклиф қилинди. Унга кўра, дастлаб талаб аниқланади, кейин зарур генерация ва инфратузилма қувватлари режалаштирилади. Ер майдони, тармоққа уланиш нуқтаси ва техник ечимлари олдиндан тайёрланган лойиҳалар бўйича инвестор очиқ ва рақобатли танлов асосида аниқланади.

 

Шунингдек, энергетика соҳасидаги ваколатли идораларнинг вазифа ва жавобгарлигини аниқ белгилаш таклиф этилди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги талаб прогнозини шакллантиради, Энергетика вазирлиги стратегик режалаштириш ва техник сиёсат учун жавоб беради. 

 

Энергетика бозори регулятори бозор муносабатлари ва тарифларни тартибга солади, инвестиция учун масъул идоралар инвесторларни очиқ танлов асосида жалб қилади. Маҳаллий ҳокимликлар эса ер ва зарур инфратузилма масалаларини ҳал этади.

 

Ҳудудлар ва тармоқлар кесимида энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж прогнозини шакллантириш ҳамда шу асосда ҳар йили янгиланадиган уч йиллик инвестиция режаларини қабул қилиш таклиф этилди. Бу генерация қувватлари, электр тармоқлари ва зарур инфратузилмани ўзаро мувофиқлаштириб режалаштириш имконини беради.

 

Узоқ муддатли истиқболда 2050 йилгача ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда. Унда миллий ресурс салоҳияти, демографик ва иқтисодий ўсиш, энергия самарадорлиги, қайта тикланувчи ва атом энергетикасини ривожлантириш ҳамда энергетика хавфсизлиги масалалари комплекс ҳисобга олинади. Концепцияни ҳар беш йилда қайта кўриб чиқиш таклиф этилди.

 

Президент энергетикадаги ҳар бир янги лойиҳа иқтисодиёт ва аҳолининг узоқ муддатли эҳтиёжларига хизмат қилиши, ишлаб чиқариш, тармоқ юкламаси ва истеъмол ўртасида доимий мувозанат таъминланиши зарурлигини таъкидлади.

 

Мутасаддиларга йирик лойиҳаларни белгиланган муддатларда ишга тушириш, кечикаётган лойиҳалар бўйича инвесторлар билан аниқ чоралар кўриш, генерация қувватлари ва электр тармоқларини мутаносиб ривожлантириш, энергия сақлаш тизимларини кенгайтириш ҳамда янги режалаштириш ва бошқарув моделини жорий этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.