Ўзбекистон

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Ўзбекистонда тиббиёт чиқиндиларини хавфсиз тўплаш, ташиш ва зарарсизлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди.

 

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси А. Туйчиев томонидан юборилган сўровга сенаторлар ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари томонидан ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар асос бўлган.

 

Ўрганишлар давомида тиббиёт чиқиндиларини очиқ усулда ёки маиший чиқиндилар билан бирга ёқиш, шунингдек, уларни маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари учраётгани аниқланган.

 

Сенатор сўровида тиббиёт чиқиндиларининг кунлик ҳажмини ягона электрон ҳисобга олиш ҳамда уларни белгиланган тартибда қайта ишлаш корхоналарига тўлиқ йўналтириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот сўралган.

 

Шунингдек, тиббиёт чиқиндиларини тўплаш, ташиш, сақлаш, зарарсизлантириш, утилизатсия қилиш ва қайта ишлашга қўйилган талабларга риоя этилишини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳам ахборот бериш сўралган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.