Тошкентда Tracker ва юк машинаси аварияга учради
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 28 июнь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида иккита машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақида шаҳар ИИББ ЙҲХХ хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 10:30 ларда Яккасарой тумани ТХАЙ кўчасида юз берган. Унда HOWO русумли юк автомашинаси йўл четида ҳаракатсиз турган Траскер русумли машина билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.
“Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Траскер ва скутер иштирокида ЙТҲ юз берганди.







