Тошкентдаги омборхонага ўт кетди
Ёнғин 2,5 соат давомида бартараф этилган.

Бугун, 2 июль куни соат 02:47 да Учтепа тумани Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган қандолат ишлаб чиқариш корхонасининг омборхонасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:56 да ёнғинга етиб бориб, 03:49 да ёнғин қуршаб олинган ва 05:22 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Воқеа жойига Тошкент шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.







