Фарғонада “Lacetti” ҳайдовчиси танишини қасддан босиб кетди
Айбдор шахс қўлга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

10 июль куни Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри “Ўзбек Овози” кўчасида икки таниш ўртасида келиб чиққан жанжал оғир оқибатларга сабаб бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Низо давомида улардан бири "Lacetti" русумли автомашинага ўтириб, танишини атайлаб уриб кетган. Натижада жабрланувчи оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш оқибатида ўлимга сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Айбланувчи қўлга олинган ва айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







