Ўзбекистон

Ўзбекистон Миллий гвардияси снайперлари халқаро турнирда биринчи ўринни эгаллади

Халқаро мусобақада 25 давлатдан 45 та жамоа иштирок этган.

Ўзбекистон Миллий гвардияси снайперлари халқаро турнирда биринчи ўринни эгаллади

Хитойнинг Урумчи шаҳрида ўтказилган “Ўткир тиғ–2025” халқаро снайперлар турнирида Ўзбекистон Миллий гвардияси терма жамоаси мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Мусобақада 25 давлатдан келган 45 та жамоа иштирок этди.

 

Ўзбекистонлик снайперлар Россия, Жанубий Корея, Ветнам, Беларус, Куба, Ливия ва бошқа давлатларнинг жамоаларини ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллашди. Ҳарбийлар энг мураккаб шароитларда ўз маҳоратини кўрсатиб, юқори аниқлик ва тезкорликда рақибларидан устун чиқди.

 

Мусобақа давомида Ўзбекистон Миллий гвардияси снайперлари жами 8 та медални қўлга киритди. Бу ғалаба уларнинг профессионал тайёргарлиги ва халқаро майдондаги ҳарбий салоҳиятини яна бир бор исботлади.

 

Мазкур ютуқ Ўзбекистон ҳарбийлари учун катта натижа бўлиб, мамлакатнинг халқаро ҳарбий спорт мусобақаларидаги нуфузини янада оширади.

custom img

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида акула эмас, Сиам соми боқилгани аниқланди

Ҳолат Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан ўрганилди.

custom img

Сергели ва Янгиҳаётдаги бадбўй ҳид муаммоси бартараф этилди

Салор оқова сув тозалаш иншоотига 9,5 миллиард сўмлик замонавий фильтр ускунаси ўрнатилди.

custom img

“Даволаш иши” ўрнига 6 йиллик “Умумий тиббиёт” дастури жорий этилади

Беш йиллик таълимдан сўнг талабалар бир йил тўлиқ амалий тайёргарликдан ўтади.

custom img

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси 35 та “Маҳорат мактаби”ни ташкил этди

Машғулотлар интернет журналистикаси, босма матбуот, телевидение, радио, ҳуқуқий, спорт ва фотожурналистика йўналишларида ўтказилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Тошкентдаги янги Замонавий санъат маркази 6 сентябрь куни очилади. Марказ ўз фаолиятини “Hikmah” халқаро кўргазмаси билан бошлайди.

custom img

Уч ҳудудда наркосавдогарлардан 12,7 кг гиёҳвандлик воситалари олинди

Ушланганлардан бири синтетик гиёҳвандлик воситасини қўшни давлатдан “Cobalt” автомобилининг ёқилғи бакига яшириб олиб ўтишга уринган.

custom img

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаати юзасидан муносабат билдирди

У болалар ва уларнинг оилалари учун эрта аралашув, реабилитация, абилитация, кундузги парвариш ва уйда ёрдам кўрсатиш хизматлари бепул эканини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ёш парламент аъзоларига мурожаат йўллади

Президент Самарқандда ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг ХII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларини қутлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"