Ўзбекистон

ДХХ раиси Кобулда Толибон расмийлари билан учрашув ўтказди

Учрашувлар давомида Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида хавфсизликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

ДХХ раиси Кобулда Толибон расмийлари билан учрашув ўтказди

2025 йил 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги делегация Кобул шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф давомида Қурбонов Афғонистон Разведка хизмати раиси Абдул Ҳақ Восиқ, Мудофаа вазири Мулло Муҳаммад Ёқуб ҳамда Ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний билан учрашувлар ўтказди.

 

Музокараларда минтақавий тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, Афғонистонни халқаро ҳамжамиятга тўлақонли қўшиш борасидаги саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди. Жумладан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро майдонлардаги чиқишларида Афғонистон бўйича билдирган очиқ ва конструктив позицияси алоҳида таъкидланди.

 

Икки мамлакат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги, ирригация, энергетика, транспорт, савдо ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорлик муҳим мавзу сифатида кўтарилди. Шунингдек, Ўзбекистон томонидан Афғонистонда иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш ташаббуслари эътироф этилди.

 

Учрашувлар давомида Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида хавфсизликни мустаҳкамлаш, кириш-чиқиш тартибини соддалаштириш, гиёҳвандлик моддалари ноқонуний айланиши ва терроризмга қарши кураш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Мазкур мулоқотлар икки давлат ўртасидаги дўстона ва яқин қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"