Ўзбекистон

Шаҳноза Мирзиёева Халқаро сузиш федерацияси бюроси аъзолигига сайланди

Сингапурда Бутунжаҳон сузиш федерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.

Шаҳноза Мирзиёева Халқаро сузиш федерацияси бюроси аъзолигига сайланди

29-июль куни Сингапурда бўлиб ўтган Халқаро сузиш федерацияси — World Aquatics Конгрессида Ўзбекистон Паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ташкилотнинг Бюро аъзолигига сайланди. Бу нуфузли лавозим Ўзбекистон вакили учун спорт дипломатиясида муҳим қадамлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

 

«Мен учун бу ташкилотнинг бир қисми бўлиш ва Ўзбекистон манфаатларини глобал даражада илгари суриш катта масъулиятдир», — деди Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. У, шунингдек, бу ютуқни спортни ҳамма учун очиқ қилиш йўлида меҳнат қилаётган жамоасининг муваффақияти деб атади.

 

Шаҳноза Мирзиёева ушбу лавозим орқали сув спорт турларини ривожлантиришга янада кўпроқ эътибор қаратилишини таъкидлади. Унинг фикрича, World Aquatics доирасидаги спорт турлари оммавийлигини ошириш ва ўзбек спортчиларининг халқаро майдонларда фаол иштирокини кучайтириш муҳим вазифа бўлиб қолади.

 

Маълумот учун, Мирзиёева айни пайтда Ўзбекистон Паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан ташқари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари сифатида ҳам фаолият юритмоқда.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Улар пулни солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олиб, кейинчалик ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шаҳноза Мирзиёева Халқаро сузиш федерацияси бюроси аъзолигига сайланди | Zamon.uz