Ўзбекистон

Тошкентда 46 та подстанция ва 207 та трансформатор ортиқча юклама билан ишлаяпти

Президент масъулларга электр энергетика тизимидаги модернизация ишларини 1 ноябргача якунлаш вазифасини қўйди.

Тошкентда 46 та подстанция ва 207 та трансформатор ортиқча юклама билан ишлаяпти

Давлатимиз раҳбарига пойтахтимизда аҳолининг кўпайиши ва бунёдкорлик ишлари ҳажмининг ошиши шароитида энергетика тизимини барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келажак режалар ҳақида батафсил ахборот берилди.

 

Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида 12 мингдан ортиқ янги қувват, савдо ва сервис мажмуалари ишга туширилди. Шу билан бирга, одамларнинг турмуш тарзи яхшиланиб, маиший техникадан фойдаланиш кенгаймоқда, бу эса энергияга талабни сезиларли даражада оширмоқда.

 

Ушбу эҳтиёжларни қондириш мақсадида сўнгги икки йил ичида пойтахт электр таъминотини яхшилашга жами 2 триллион 800 миллиард сўм йўналтирилди. 36 та подстанция, 665 та трансформатор ва 2 минг километрдан ортиқ тармоқ янгиланди.

 

Бироқ, ҳали қилиши лозим бўлган ишлар кўп. Ҳозирда 46 та подстанция ва 207 та трансформатор ортиқча юклама остида фаолият юритмоқда. Йил бошидан бери пойтахтдаги электр истеъмолчилари сони яна 40 мингга ошди, талаб эса 6 фоизга кўпайди.

 

Шунингдек, ёз фаслидаги иссиқ кунларнинг давомийлиги аввалгига нисбатан сезиларли ошиб, бу йил 20 кунгача чўзилди. Натижада, июл ойида Тошкент шаҳрида электр истеъмоли ҳажми 900 миллион киловатт-соатдан ошди.

 

Мазкур омиллар замонавийлаштириш жараёнларини давом эттиришни тақозо этади. Энергетика вазири тақдимотида ҳар бир туман ва маҳаллалар кесимида амалга ошириладиган режаларга эътибор қаратилди.

 

Жорий йилнинг биринчи босқичида 374 километр тармоқ, 11 та подстанция ва 62 та трансформаторни янгилаш кўзда тутилган. Кейинги йилда эса яна 788 километр тармоқ, 35 та подстанция ва 145 та трансформатор модернизация қилинади. Хусусан, маҳаллаларда трансформатор ва тармоқлар таъмирланиб, янгилари ўрнатилади.

 

Давлатимиз раҳбари куз-қиш мавсумига оз вақт қолганини ҳисобга олиб, йил охиригача режаларни якунлаш зарурлигини таъкидлади.

 

Сўнгги йилларда барча ҳудудларда энергетика генерацияси оширилмоқда. Шу билан бирга, саноат корхоналарини муқобил энергия тизимларига ўтказиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2027 йилга қадар йирик корхоналар ва туризм масканларида 752 мегаватт қувватли қуёш станциялари ҳамда 812 мегаваттли сақлаш қувватларини ташкил этиш режалаштирилган.

 

Шунингдек, мутасаддилар томонидан юртимизда кичик қувватли атом электр станциясини қуриш ишлари тўғрисида маълумот берилди. Лойиҳанинг ҳар бир босқичи — лойиҳалаштиришдан тортиб фойдаланишга қадар — Халқаро атом энергияси агентлигининг қатъий назорати остида олиб борилади ва энг илғор хавфсизлик талабларига риоя қилинади.

 

Президентимиз барча иншоотлар сифат ва муддатга риоя қилинган ҳолда ишга туширилишини, барқарор энергия қувватларини яратишни таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди. Вазирлар Маҳкамаси энергия самарадорлигини ошириш масаласини ҳар ҳафта муҳокама қилиб бориши топширилди.

 

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"