Ўзбекистон

"Ҳозир "А полосалар" ишламаяпти, иккита муаммо бор" — ҳоким ўринбосари

Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси бўйича ўринбосари “А” тасмали айрим йўлларда тест режимида камера кузатуви йўлга қўйилишини айтди. Бахтиевнинг сўзларига кўра, шу пайтгача йўлаклар "гост" талабларига мослаштирилган. “Тайёргарлик кўрилди, ҳамма иш амалга оширилди. Ҳозир қонунчилик даражасида фиксация қилиш имконияти бор. “Запуск” қилсак бўлди”, — деди у.

"Ҳозир "А полосалар" ишламаяпти, иккита муаммо бор" — ҳоким ўринбосари

12 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЭМ) фаолияти юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Масъулларнинг қайд этишича, марказнинг “долзарб 90 кун” дастурида кўчаларнинг 347 км қисмида “А” тасмали йўлаклар ташкил этиш режаси ҳам бор. Бироқ ҳозиргача ташкил этилган автобус йўлаклари кутилганидек ишламаяпти, қоидабузарликлар қайд этилмаяпти. Тошкент шаҳар ҳоким ўринбосари Абдураҳмон Бахтиев шу каби масалаларга аниқлик киритди. Унинг айтишича, битта камера ўрнатиш билан иш битмайди.

 

“Ҳозир биз тест режимида 1-2 та кўчаларда кузатув камераларини ишга туширамиз. Санасини аниқ эслай олмайман, кеча муҳокама қилингандик. Авваламбор, шу 100 км йўлни танлаб олганмиз, шундан тахминан 60-70 фоизи “А” полоса, “выделенная полоса” дейилади, шуни йўлакларга ажратмоқчимиз. Албатта, шу йўлаклар ишлаши учун уларни  ГОСТ талабларига тўғрилаб қўймоқчимиз. У ерда маҳалладан чиқиш жойлари бор, кириш жойлари бор. Биринчи, ўша жойларни тўғирлаб, полосасини норматив даражасига олиб келиш керак, иккинчи масала —  кўп жойларда камералар қўйилган. Ички ишлар тизими билан ҳамкорликда локациялар белгиланмоқда. Ҳар битта ўша полосада камера кузатувини ташкиллаштирамиз. Ҳозир биринчи навбатда тест режимида яна битта-иккита кўчани қилиб кўрмоқчимиз. Уни ўрнатиш жараёни бор, серверларга улаш масаласи бор. Жуда кўп техник масала бор-да. Фақат камерани ўрнатиб қўйсангиз, иш битмайди.  Менинг маълумотим бўйича тайёргарлик кўрилди, ҳамма иш амалга оширилди. Ҳозир қонунчилик даражасида фиксация қилиш имконияти бор, “запуск” қилсак бўлди”,  —  дейди Бахтиев.

 

Ҳоким ўринбосари айрим кўчаларда жамоат транспорти йўлаклари ишламаётганини 2 та асосий сабаб билан изоҳлади.

 

“Ҳозирги “А” полосалар айрим жойларда яхши ишлаяпти, айрим жойларда ишламаяпти. Унинг сабаби  иккита асосий сабаби бор: биринчиси, ГОСТ нормативларига тўғри келмайди, дейлик, маҳалладан чиққанда машина автобусга халақит бериб қоляпти. Иккинчиси, шу бизнинг енгил машиналаримиз зарурат бўлганда тезроқ юриб кетаман деб йўлакка тушиб олиш ҳолатлари бор. Шу иккита масалани ечсак, полоса ишлаб кетади”,- дейди у.

 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил мартида Сенатда автобус йўлагига кирган ҳайдовчиларга жазо масаласи кўриб чиқилган эди. Унда йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида, худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса – БҲМнинг уч баравари миқдорида (1 млн 125 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлиши айтилганди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

"Ҳозир "А полосалар" ишламаяпти, иккита муаммо бор" — ҳоким ўринбосари | Zamon.uz