Ўзбекистон

Бир қатор вазирликларнинг мурожаатларнинг ярмидан кўпига фақат юзаки жавоб бераётгани танқид қилинди

Йиғилишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мурожаатларнинг 64 фоизига, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 61 фоизига, Транспорт вазирлиги эса 58 фоизига мазмунан ечим бермаган ҳолда жавоб қайтаргани айтилди.

Бир қатор вазирликларнинг мурожаатларнинг ярмидан кўпига фақат юзаки жавоб бераётгани танқид қилинди

Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги танқидий таҳлил қилинди.

 

Йиғилишда айрим вазирлик ва идораларда мурожаатлар бўйича амалий ечим бериш ўрнига юзаки жавоблар билан чекланилаётгани қайд этилди. Хусусан, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мурожаатларнинг 64 фоизига, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 61 фоизига, Транспорт вазирлиги эса 58 фоизига мазмунан ечим бермаган ҳолда жавоб қайтаргани айтилди. Бундай ҳолатлар бошқа вазирликларда ҳам учраётгани таъкидланди.

 

Шунингдек, Халқ қабулхоналари ташкил этилган илк йилларда мурожаатларнинг 90–95 фоизи шикоят шаклида бўлган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 60–65 фоизгача камайгани билдирилди. Қайд этилишича, фуқаролар тобора шахсий муаммолар эмас, балки маҳаллалардаги шароитларни яхшилашга доир таклифлар билан мурожаат қилмоқда.

 

Шу билан бирга, муаммоси ҳал этилмаган айрим фуқаролар раҳбарлар қабулини ташкил этиб беришни Президентдан сўраб мурожаат қилаётгани ҳам айтилди.

 

Давлат раҳбари бундан буён ҳокимлар фақат аризада кўтарилган масалани ҳал қилиш билан чекланмасдан, муаммонинг келиб чиқиш сабабларини ҳам бартараф этиши зарурлигини таъкидлади.

 

Йиғилишда Халқ қабулхоналари фаолиятини янгича тизим асосида ташкил этиш белгиланди. Унга кўра, қабулхоналар энди фақат мурожаатларни қабул қилувчи орган эмас, балки ҳудудлардаги муаммоларни аниқлаб, таҳлил қиладиган диагностика маркази сифатида фаолият юритади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Бир қатор вазирликларнинг мурожаатларнинг ярмидан кўпига фақат юзаки жавоб бераётгани танқид қилинди | Zamon.uz