Ўзбекистон

Сув тежайдиган суғориш тизимлари учун 50 фоизгача субсидия ажратилади

Мазкур субсидия маҳсулот ва технология туридан қатъи назар ҳар бир контур учун фақат бир марта берилади.

Сув тежайдиган суғориш тизимлари учун 50 фоизгача субсидия ажратилади

 

Ҳукуматнинг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарори билан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Унга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш билан боғлиқ харажатлар учун давлат бюджетидан субсидия ажратилади. Мазкур субсидия ҳар бир контур учун фақат бир маротаба, маҳсулот тури ва технология туридан қатъи назар тақдим этилади.

 

Субсидия олиш учун талабгорлар ўзларига тегишли экин ер майдонлари ҳақидаги маълумотларни контурлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари кесимида белгиланган тартибда Агропортал тизимига киритиши лозим. Шундан сўнг, ариза электрон шаклда мазкур тизим орқали юборилади.

 

Аризага сувни тежайдиган суғориш технологиясини қуриш бўйича «Томчи-реэстр»га киритилган пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома нусхаси, лойиҳа ҳужжатлари ҳамда ишлар якунланганини тасдиқловчи далолатнома, шунингдек амалга оширилган ишлар бўйича контур маълумотлари (ҳудуди ва жойлашуви аниқ кўрсатилган ҳолда) илова қилинади.

 

Шунингдек, сувни тежайдиган суғориш технологияларини ўз маблағи ҳисобидан жорий этган талабгорларга субсидия миқдорининг 50 фоизи олдиндан тўлаб берилиши белгиланган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"