Ўзбекистон

Ҳарбий хизматчиларга йилига бир марталик 100 БҲМгача моддий ёрдам берилади

Шунингдек, камида 20 йил хизмат қилган ҳарбийлар учун имтиёзли санаторий йўлланмалари ва қўшимча моддий ёрдам жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Ҳарбий хизматчиларга йилига бир марталик 100 БҲМгача моддий ёрдам берилади

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ҳарбий хизматчиларнинг мақоми ва уларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.



Мазкур қонун лойиҳаси ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқлари, имтиёзлари, кафолатлари ва мажбуриятларини комплекс тарзда тартибга солишга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилашни назарда тутади.



Ҳужжатда ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хизмат интизоми, масъулияти ҳамда ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя механизмлари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун кафолатлар мустаҳкамланмоқда.



Қонун лойиҳасига мувофиқ, моддий таъминот, сифатли тиббий хизмат, уй-жой билан таъминлаш, мажбурий давлат суғуртаси, пенсия таъминоти ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида жароҳат олиш ёки ҳалок бўлиш ҳолатларида компенсация тўлаш каби муҳим ижтимоий кафолатлар қонун даражасида мустаҳкамланади.



Шунингдек, камида 20 йиллик хизмат стажига эга бўлган ва ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчилар учун йилига бир марта имтиёзли асосда санаторий-курорт муассасаларига йўлланма бериш тартиби жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бунда йўлланма қийматининг 75 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қопланади.



Бундан ташқари, қонун лойиҳасида ҳарбий хизматчиларга йилига бир марта 100 базавий ҳисоблаш миқдоригача моддий ёрдам кўрсатиш механизми ҳам назарда тутилган.



Муҳокамалар давомида депутатлар ушбу ҳужжат ҳарбий хизмат нуфузини ошириш, Ватан ҳимоячиларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларнинг оила аъзолари учун ишончли кафолатлар яратишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.



Муҳокамалар якунида қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"