Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев киберхавфсизлик бўйича Туркий альянс ташкил этишни таклиф қилди

Ўзбекистон Президенти Туркистон саммитида сунъий интеллект, рақамли ривожланиш ва киберхавфсизлик бўйича янги ташаббусларни илгари сурди.

Президент Шавкат Мирзиёев киберхавфсизлик бўйича Туркий альянс ташкил этишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Туркистон шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида нутқ сўзлаб, туркий дунё интеграциясини мустаҳкамлаш, сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

 

Давлат раҳбари саммит мезбони — Қосим-Жомарт Тўқаевга анжуман юқори савияда ташкил этилгани учун миннатдорлик билдириб, Туркистон шаҳри туркий халқлар бирдамлиги ва муштарак қадриятларининг ёрқин тимсоли эканини таъкидлади.

 

Нутқда бугунги мураккаб геосиёсий шароитда туркий давлатлар ўртасидаги интеграция стратегик аҳамият касб этаётгани қайд этилди. Сўнгги йилларда Туркий давлатлар ташкилотининг иқтисодий ва институционал салоҳияти сезиларли даражада мустаҳкамлангани, ташкилот мамлакатларининг умумий иқтисодий ҳажми 2,4 триллион доллардан ошгани алоҳида таъкидланди.

 

Президент сунъий интеллект соҳасида стратегик ҳамкорлик тармоғини яратиш, “Рақамли туркий коридор” концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда Тошкентда Технологиялар форумин ўтказишни таклиф этди. Шунингдек, дата марказларини ўзаро боғлаш, булутли ва квант технологияларини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

 

Таълим ва илм-фан йўналишида эса Ислом цивилизацияси маркази базасида тарихий-маданий меросни ягона “катта маълумотлар” платформасига жамлаш ташаббуси илгари сурилди. Ёшларни замонавий касбларга тайёрлаш мақсадида амалга оширилаётган “5 миллион сунъий интеллект етакчилари” дастури ҳақида ҳам маълумот берилди.

 

Нутқда транспорт ва логистика тизимларини рақамлаштириш, экологик хавфларни сунъий йўлдош орқали мониторинг қилиш, киберхавфсизлик бўйича Туркий альянс ташкил этиш каби масалалар ҳам илгари сурилди.

 

Саммит якунида Туркистон декларациясини қабул қилиш режалаштирилгани қайд этилди.

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқандда ўтган халқаро форумда болалар онкологияси, замонавий даволаш усуллари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Ашхободдаги мулоқотда Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон ҳар бир Америка компанияси билан бевосита мулоқот ўрнатишни режалаштираётганини билдирди.

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Унга Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилди.

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, юзлаб Америка компаниялари Ўзбекистонга узоқ муддатли ҳамкорлик учун келган.