Ўзбекистон

Касаба уюшмаси раиси давлат рамзларини ўзгартириш кераклигини айтди

Сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов расмий матбуотдa Давлат гербини "коммунистик мерос"дан тозалаш ва ўзгартириш масаласини кўтарган илк давлат амалдори бўлди.

Касаба уюшмаси раиси давлат рамзларини ўзгартириш кераклигини айтди



Сиёсатшунос, Ўзбекистон Касаба уюшмалари раиси Қудратилла Рафиқов Давлат гербини «коммунистик мерос»дан тозалаш ва ўзгартириш масаласини илгани сурди. Бу ҳақда у мамлакатнинг бош ахборот агентлиги — ЎзА'да мақола эълон қилган. Мақолада Ўзбекистон тарихида расмий шахслар томонидан шу пайтгача кўтарилмаган масала — Мустақил Ўзбекистон Давлат гербини ўзгартириш ва унинг мафкуравий асосларини қайта кўриб чиқиш кераклиги айтилган.

 

"Ўша даврда ғалладан хирмон-хирмон ҳосил олиш, қизиқчимиз айтганидек, "ерни чуқурроқ ҳайдаш" ва ҳатто мутахассислар ва деҳқонларгина тушуниши мумкин бўлган терминларни қалаштириб нутқ қилиш, мақола ёзиш нормал қабул қилинарди. Чунки даладан бошқа ўйлайдиган, гапирадиган, кўкрак кериб фахрланадиган ҳеч бир сифатимиз йўқ эди. Собиқ марказдан келиб далага қандай қадаб кетган бўлса, истиқлолга эришганимиздан кейин ҳам тафаккуру онгимиз узоқ йил эгатлар орасида қолди. Пахта ва ғалла, кенг маънода айтганда, зироатчилик ҳаётимизнинг барча жабҳасида ижтимоий-сиёсий култ сифатидаги таҳаккум – доминантлигини худди совет даврларидагидек акс эттириб турди. Чуқурроқ ўйлаб кўрилса, айни сафарбарлик ортида «стратегик аҳамият»дан бўлак яна бир муддао – жамиятни манипуляция қилиш истаги ҳам яширингандек эди", — дея ёзган у.



Унинг айтишича, озодликнинг дастлабки чорак асрига жиддий қаралганда эркинлик назарий, ҳуррият қайсидир маънода «қарам мустақиллик»дек туюлган. Кўча ва хиёбонларга осиладиган "Янги уй қурмай туриб, эскисини бузма!" каби шиорларда ҳам эскиси бузмай сақлаб қолиш «анъанаси» миллат ва давлат «коди» мақомидаги миллий рамзларда ҳам ўз таъсирини кўрсатган.



“Мустақилликка эришганимиздан кейин ҳам гербимиздаги чамбаракка алвон-ла ўралган "ифтихоримиз рамзи" бўлган пахта ва ғалла тасвирлари ўзгармади. Нега? Ҳолбуки, Президентимиз кўп бор айтганларидек, пахтадан оладиган даромадимиз ўша йиллари бир миллиард долларга етиб-етмаган. Шу ҳолича ҳам ушбу деҳқончилик маҳсулотлари бизнинг ижтимоий-маънавий идентлигимизни белгилаши керакмиди? Биз ўз асрий орзу-армонларимиз, улуғ ниятларимиз ва бу жаҳондаги руҳоний «ўзлигимиз»ни шу ўсимликлар сиймосида кўришимиз керакми?.. Албатта, бу мустақилликдан кейин ҳам бир оёғимиз мафкуравий жиҳатдан собиқ тизим харобалари узра қолиб кетганини англатади”, деган у.

 

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил декабрь ойида Қирғизистон президенти Садир Жапаров имзолаган қонун билан Қирғизистон давлат байроғи расман ўзгартирилган эди.

 

Байроқ марказидаги анъанавий ўтов тепаси атрофидаги тўлқинсимон қуёш нурлари кўпчиликка «кунгабоқар»ни (айрим салбий рамзий маʼноларни) эслатарди. Шу боис нурлар тўғриланган. 



Байроқнинг умумий қизил фони собиқ совет байроғини эслатиши ҳақидаги баҳслар фонида, нурларнинг ўзгартирилиши байроққа кўпроқ қатъият ва суверен ҳарбий характер бериш мақсадида амалга оширилди. Шунингдек, мамлакатда давлат гербини ҳам советча "думалоқ андаза"дан қутқариш борасида парламент даражасида чақириқлар мавжуд.



Бундан олдин Қозоғистон президенти Қосим-Жўмард Тоқаёв Қозоғистон давлат гербини бутунлай ўзгартириш таклифини киритган эди.



Тоқаёв амалдаги гербни тушуниш қийинлиги, унда эклектика (турли услублар қоришмаси) борлиги ва энг муҳими — унда "СССР даври элементлари ва асоратлари" сақланиб қолганини очиқ айтди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.