Ўзбекистон

Тадбиркорларга ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади

Мазкур тартиб давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчиларга татбиқ этилмайди.

Тадбиркорларга ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади

Ўзбекистонда 1 июндан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади. Бу 26 май куни имзоланган “Кичик бизнес субъектларининг ўсиши учун янада кулай иқтисодий ва маъмурий шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги” президент фармонида белгиланди.

 

Фармон билан 2026 йил 1 июндан бошлаб солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибига ўтиш учун белгиланган чегаравий миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки минг баравари (4 млрд 944 млн сўм) этиб белгиланади.

 

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январгача асосий фаолияти умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида бўлган тадбиркорлик субъектларига ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини ихтиёрий равишда танлаш ҳуқуқи берилади. Мазкур тартиб давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчиларга татбиқ этилмайди.

 

Фармонга мувофиқ, соддалаштирилган тизимда ҚҚС ставкаси реализация қилинадиган барча товар ва хизматлар айланмасига нисбатан 6 фоиз этиб белгиланади. Шу билан бирга, фойда солиғи ставкаси 0 фоиз бўлади ҳамда фойда солиғи ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади.

 

Бунда тадбиркорларга сотиб олинган товар ва хизматлар учун тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқи берилмайди. Амалдаги тизимдаги ҚҚС имтиёзлари, преференциялар ва солиқнинг бир қисмини қайтариш тартиби ҳам қўлланмайди. Шунингдек, мавжуд салбий фарқ суммалари ҳисобдан чиқарилади.

 

Айни пайтда, ушбу тартибдаги тадбиркорлик субъектларидан маҳсулот ёки хизмат харид қилган харидорлар учун ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

 

Фармонда қайд этилишича, тадбиркорлар соддалаштирилган ҚҚС тизимига ўтиш ёки ундан воз кечишни хабарнома юборилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан амалга оширади. Умумбелгиланган тизимга қайтилганда эса балансдаги товар-моддий захиралар ва узоқ муддатли активлар таркибидаги ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш имконияти яратилади.

 

Солиқ қўмитасига бир ой муддатда электрон ҳисобварақ-фактуралар ва харид чекларида ҚҚСни 6 фоизлик ставка асосида ҳисоблаш ҳамда унинг алоҳида ҳисобини юритиш тизимини жорий этиш топширилди.

 

Фармон билан ҚҚС маъмуриятчилигини яхшилашга қаратилган қатор янгиликлар ҳам назарда тутилган. Хусусан, ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини вақтинча тўхтатиб туриш тартиби бекор қилинади. Шунингдек, импорт билан шуғулланувчи юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш амалиётидан воз кечилади.

 

2027 йил 1 январдан бошлаб солиқ хавфи даражаси паст бўлган ҳолларда ҚҚСнинг салбий фарқ суммасини қайтаришда инсон омилисиз автоматик тизим жорий этилади. Бундан ташқари, 10 миллион сўмгача бўлган ҚҚС салбий фарқ суммалари тадбиркорларнинг аризасисиз автоматик тарзда қайтарилади ва бу билан боғлиқ солиқ текширувлари ўтказилмайди.

 

Фармон билан кичик бизнес субъектларига маъмурий юкни камайтириш чоралари ҳам белгиланди. Унга кўра, 2028 йил 1 январгача тадбиркорларга автоматлаштирилган дастур орқали аниқланган солиққа оид хатоларни мустақил равишда тузатиш имконияти яратилади.

 

Бунда солиқ хавфи суммаси 500 миллион сўмгача бўлса солиқ аудити, 100 миллион сўмгача бўлса сайёр солиқ текшируви ўтказилмайди.

 

Шунингдек, 2026 йил 1 июлдан бошлаб камерал солиқ текширувлари бўйича тушунтириш ёки тузатиш тақдим этилган ҳолларда солиқ тўловчиларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни фаоллаштириш жараёни тўлиқ автоматлаштирилади.

 

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.