Ўзбекистон

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

Ўзбекистонда битирувчилар бандлиги, даромади, ишга жойлашиш тезлиги ва барқарор бандлик кўрсаткичлари таҳлил қилинди. “Битирувчилар сифати индекси” натижаларига кўра, энг юқори кўрсаткич қайд этган 20 та олий таълим муассасаси рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, топ-20 олийгоҳ тўрт тоифа — ижтимоий-гуманитар, амалий, тиббиёт, ижод ва спорт фанлари йўналишлари бўйича сараланган. Рўйхатдаги олийгоҳларнинг 11 таси ижтимоий-гуманитар, 5 таси амалий, 2 таси тиббиёт ҳамда 2 таси ижод ва спорт йўналишларига тегишли.

 

Йўналишлар бўйича энг юқори натижаларни қуйидаги олийгоҳлар қайд этган:

 

Ижод ва спорт фанлари:

 

  • Ўзбекистон давлат консерваторияси — 81,5 балл;
  • Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали — 79,6 балл.

 

Ижтимоий-гуманитар фанлар:

 

  • Тошкент шаҳридаги Wеbster университети — 76,3 балл;
  • Осиё халқаро университети — 73,4 балл;
  • Халқаро Нордик университети — 72,1 балл.

 

Амалий фанлар:

 

  • Тошкент шаҳридаги Инҳа университети — 74,2 балл;
  • Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети — 72,4 балл;
  • Олмалиқ давлат техника институти — 69,1 балл.

 

Тиббиёт фанлари:

 

  • Тошкент давлат тиббиёт университетининг Термиз филиали — 74,0 балл;
  • Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти — 64,0 балл.

 

Умумий натижалар бўйича энг юқори кўрсаткич Ўзбекистон давлат консерваториясида қайд этилган — 81,5 балл.

 

Агентлик маълумотига кўра, “Битирувчилар сифати индекси” иш берувчилар учун олий таълим муассасалари битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткичлардан бири бўлиб хизмат қилади.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

Лойиҳа эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси харажатларини камайтириш ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиш орқали қўшимча даромад олишига имкон беради.