Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия йўллади

Ўзбекистон Президенти зилзила қурбонларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия йўллади

 

Шавкат Мирзиёев Филиппиннинг жанубий ҳудудларида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Фердинанд Маркосга таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

 

Шавкат Мирзиёев  Филиппиннинг Минданао ороли жанубий соҳилларида содир бўлган табиий офат оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик изҳор этиб, жабрланганларнинг тез фурсатда соғайиб кетишини тилаган.

 

Эслатиб ўтамиз, 8 июн куни Филиппин қирғоқлари яқинида юз берган кучли зилзила оқибатида 32 киши ҳалок бўлган, яна 134 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган эди. Табиий офат сабаб ҳудудда қутқарув ва тиклаш ишлари давом этмоқда.

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқандда ўтган халқаро форумда болалар онкологияси, замонавий даволаш усуллари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Ашхободдаги мулоқотда Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон ҳар бир Америка компанияси билан бевосита мулоқот ўрнатишни режалаштираётганини билдирди.

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Унга Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилди.

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, юзлаб Америка компаниялари Ўзбекистонга узоқ муддатли ҳамкорлик учун келган.