Спорт

АҚШ Парагвайни 4:1 ҳисобида мағлуб этди

АҚШ терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатини йирик ғалаба билан бошлади.

АҚШ Парагвайни 4:1 ҳисобида мағлуб этди

 

2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионатида АҚШ терма жамоаси гуруҳ босқичидаги илк учрашувини ишончли ғалаба билан бошлади. Мезбонлар Парагвай терма жамоасини Лос-Анжелес чеккасида жойлашган “СоФи” стадионида бўлиб ўтган ўйинда 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

 

                                     

 

Учрашув 70 мингдан ортиқ томошабинга мўлжалланган, қурилишига 5,5 миллиард доллар сарфланган дунёдаги энг қиммат стадионлардан бири ҳисобланган аренада бўлиб ўтган. Ўйин давомида АҚШ терма жамоаси тўлиқ устунликни қўлга олиб, илк бўлимдаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олган.

 

Америка терма жамоаси сафида Фоларин Балогун иккита гол уриб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшган. Кристиан Пулисич эса ҳужумларни ташкил этишда фаол иштирок этиб, рақиб ҳимоясини қийин аҳволга солиб қўйган.

 

                                     

 

Парагвай таркибида эса ҳимоядаги хатолар ва жамоавий мувозанатнинг бузилиши мағлубиятга сабаб бўлган. Учрашув давомида америкаликлар бир неча бор ҳисобни йириклаштириш имкониятига эга бўлишгқан ва якунда 4:1 ҳисобини қайд этишган.

 

Ўйинда очилиш маросими ҳам катта шоу тарзида ўтказилган. Тадбирда мусиқа ижрочилари чиқиш қилган, шунингдек, машҳур шоу-бизнес вакиллари ва меҳмонлар иштирок этган.

 

                                           

 

Мезбонлар ушбу ғалаба билан гуруҳда пешқадамликни қўлга киритган.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"