Сиёсат

Кўксаройда Ўзбекистон ва Германия етакчилари музокаралар ўтказди

Учрашувда “Марказий Осиё – Германия” формати доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Кўксаройда Ўзбекистон ва Германия етакчилари музокаралар ўтказди

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Президенти ва Германия Президентининг тор доирада ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

 

Учрашувда Ўзбекистон – Германия ҳамкорлигини янада ривожлантириш, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқалар ва маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

 

Давлат раҳбари Германия Президентининг Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи, шунингдек Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этди.

 

Томонлар ўртасидаги сиёсий мулоқот фаоллашгани ва ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди. Савдо-иқтисодий соҳада ижобий динамикалар кузатилиб, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ортиб бормоқда. Ўтган йил якунига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,4 миллиард доллардан ошиб, жорий йилнинг ўтган даврида яна 5 фоизга кўпайди. Германиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестициялари ҳажми 2025 йилда 2 миллиард долларга етди.

 

Маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб, таълим йўналишида муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда 400 мингдан зиёд ёшлар немис тилини ўрганмоқда, 2 мингдан ортиқ талабалар Германиянинг етакчи университетларида таҳсил олмоқда. Самарқандда Ўзбекистон–Германия амалий фанлар университетини ташкил этиш бўйича битим имзоланиши икки томонлама алоқаларнинг янги босқичини бошлаб берди.

 

Шунингдек, саноат, энергетика, “яшил иқтисодиёт”, транспорт ва логистика, фармацевтика ҳамда қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Музокаралар якунида томонлар минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиб, кўп томонлама платформалар, жумладан “Марказий Осиё – Германия” формати доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Ашхободдаги мулоқотда Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон ҳар бир Америка компанияси билан бевосита мулоқот ўрнатишни режалаштираётганини билдирди.

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Унга Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилди.

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, юзлаб Америка компаниялари Ўзбекистонга узоқ муддатли ҳамкорлик учун келган.

“АҚШ Давлат котибининг илк ташрифи Самарқандда ўтаётгани рамзий маънога эга” — Саида Мирзиёева

“АҚШ Давлат котибининг илк ташрифи Самарқандда ўтаётгани рамзий маънога эга” — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева ва Марко Рубио Самарқанддаги Регистон майдонига ташриф буюрди.

Космик ҳамкорлик: Ўзбекистон–АҚШ Артемида битимларини имзолади

Космик ҳамкорлик: Ўзбекистон–АҚШ Артемида битимларини имзолади

Самарқандда Бахтиёр Саидов ва Марко Рубио Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Трампнинг Ўзбекистонга сафари қачон бўлади? Рубио жавоб берди

Трампнинг Ўзбекистонга сафари қачон бўлади? Рубио жавоб берди

Марко Рубионинг айтишича, сафар муддатлари келаси йили кўриб чиқилади.