Жаҳон

Энди фирибгарлик ва талон-торож учун зарар қопланмаса, шартли озодлик қўлланилмайди

Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати тасдиқланди.

Энди фирибгарлик ва талон-торож учун зарар қопланмаса, шартли озодлик қўлланилмайди

 

Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ–1155-сон Қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди ҳамда коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, 167-модда 3-қисми «д» банди, 168-модда 4-қисми «г» банди, 192-9, 192-10-моддалари, 192-11-модда 2-қисми «в» банди, 205-модда 2-қисми «в» банди, 206-модда 2-қисми «в» банди, 208-модда 2-қисми, 209-модда 2-қисми «в» банди, шунингдек, 210, 211, 212, 213, 214, 214-1, 214-2-моддалари ҳамда 301-модда 2-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятлар коррупцияга оид жиноятлар сифатида белгиланди.

 

Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 243-моддасида назарда тутилган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ қилмишлар, агар улар коррупцияга оид жиноятлар натижасида олинган маблағлар билан боғлиқ бўлса, коррупцияга оид жиноятлар тоифасига киритилади.

 

Қонунга мувофиқ, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда фирибгарлик учун ҳукм қилинган ва содир этган жинояти оқибатида етказилган зарарни тўлиқ қопламаган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тартиби қўлланилмайди.

 

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, давлат харидлари предметининг бошланғич нархи билан унинг ўртача бозор нархи ўртасидаги йўл қўйиладиган энг юқори тафовутга оид талабларни бузган мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорда жарима қўлланилиши белгиланди.

 

Бундан ташқари, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар ташкил этилади. Давлат органлари ва ташкилотларида эса комплаэнс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилади.

 

Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"