Спорт

“Португалияга қарши ўз режамиз бор” — Фабио Каннаваро

Ўзбекистон бош мураббийи Португалия фақат Криштиану Роналдудан иборат эмаслигини, жамоа кучли рақибдан қўрқмаслигини ва ижобий натижа учун охиригача курашишини айтди.

“Португалияга қарши ўз режамиз бор” — Фабио Каннаваро

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ЖЧ—2026 гуруҳ босқичи доирасида Португалияга қарши бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи учрашув олдидан ташкил этилган расмий матбуот анжуманида иштирок этди. Унда италиялик мутахассис рақибнинг кучли жиҳатлари, жамоанинг тайёргарлиги ва ўйин учун танланган стратегия ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 

Каннаваро Португалия терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги энг кучли жамоалардан бири эканини таъкидлаб, рақибни фақат Криштиану Роналду билан боғлаш нотўғри эканини қайд этди.

 

Португалия жуда кучли жамоа. Уларнинг қанотларда юқори савияли футболчилари бор, ярим ҳимоя чизиғи эса дунёнинг энг кучли чизиқларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, футбол тарихидаги энг буюк футболчилардан бири ҳам шу жамоа сафида тўп суради. Бироқ биз фақат Роналдуни эмас, бутун Португалия жамоасини ҳисобга олган ҳолда тайёргарлик кўрдик. Уларнинг асосий таркибида ҳам, захирасида ҳам юқори даражадаги футболчилар кўп. Шу билан бирга, Роналдуни бир сонияга ҳам назоратсиз қолдириб бўлмайди. У стандарт вазиятларда ҳам, ўйин давомида ҳам исталган пайт гол уриши мумкин”, — деди мутахассис.

 

Бош мураббий мураббийлар штаби Португалия терма жамоасининг ўйин услубини батафсил ўрганганини ва жамоа бўлажак баҳс учун ўз стратегиясини ишлаб чиққанини маълум қилди.

 

Биз Португалиянинг футбол фалсафасини таҳлил қилдик. Улар тўп назорати орқали ўйинни бошқаришни яхши кўради ва одатда учрашувни юқори босим билан бошлашга ҳаракат қилади. Улар имкон қадар тезроқ ўйин тақдирини ҳал қилишни исташади. Шундан келиб чиқиб, биз ҳам керакли тайёргарликни кўрдик. Ўз режамиз ва стратегиямиз бор. Майдонда айнан ўз ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Биз жуда кучли жамоага қарши майдонга тушаётганимизни биламиз, аммо бундан қўрқмаймиз. Ижобий натижага эришишнинг ягона йўли — жамоа сифатида биргаликда ҳаракат қилиш ва охиригача курашишдир”, — деди Каннаваро.

 

Италиялик мутахассис футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, мураббийлар штаби терма жамоага келганидан буён футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш устида иш олиб борган.

 

Баъзи футболчилар турли чемпионатлардан келишди, айримларида эса маълум муаммолар бор эди. Шунга қарамай, сўнгги учрашувда жамоанинг жисмоний ҳолати яхши эканини кўрдик. Футболчилар ўйинни юқори темпда якунлади. Статистик маълумотларни таҳлил қилиш осон эмас. Мен фақат югурилган масофа ёки жисмоний кўрсаткичларга қараш тарафдори эмасман. Муҳими — тўпни қандай назорат қилишингиз, уни қанчалик кам йўқотишингиз ва қаерда қайтариб олишингиздир. Агар тўпни кўп йўқотсангиз, уни қайтариб олиш учун яна кўпроқ куч сарфлашга мажбур бўласиз. Замонавий футболда масала кўп югуришда эмас, балки тўғри югуришда. Футболчилар майдонда тартибсиз ҳаракат қилмаслиги, қаерда босим қилиш ва қаерда тўпни қайтариб олиш кераклигини яхши билиши зарур”, — дея таъкидлади Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ—2026 гуруҳ босқичи иккинчи тур учрашуви 23 июнь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"