Ўзбекистон

Ўзбекистонда профилактика инспектори ишига аралашиш, асоссиз юклама бериш тақиқланади

Профилактика инспекторлари, йўл-патруль, патруль-пост ва қўриқлаш хизматлари ягона тизимга бирлаштирилади.

Ўзбекистонда профилактика инспектори ишига аралашиш, асоссиз юклама бериш тақиқланади

Президент Шавкат Мирзиёев профилактика инспекторлари ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

 

Тақдимотда жамоат хавфсизлиги бўлинмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини "аҳолига хизмат кўрсатувчи тизим" тамойили асосида белгилаш таклиф этилди. Бунда асосий мақсад аҳолининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлардан розилиги ва ишончига эришиш экани қайд этилди.

 

Шу мақсадда профилактика инспекторлари, йўл-патруль, патруль-пост ва қўриқлаш хизматлари фаолиятини ўзаро уйғунлаштириш, уларнинг аҳоли мурожаатларига тезкор муносабат билдириш, фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш ҳамда хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан манзилли ишлаш бўйича вазифаларини ягона тизимга бирлаштириш режалаштирилмоқда.

 

Жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги айрим функция ва ваколатларни патруль-пост ҳамда қўриқлаш хизматларига, жамоат тартибини сақлашга оид айрим ваколатларни эса йўл-патруль хизматига ўтказиш кўзда тутилган.

 

Қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатдаги қарийб 9 минг маҳаллада 10 мингдан ортиқ профилактика инспектори хизмат қилмоқда. Давлат раҳбари бу катта куч эканини таъкидлаб, жиноятчиликни жиловлашда, аввало, профилактика инспектори фаолиятини тўғри ташкил этиш зарурлигини қайд этди.

 

Тақдимотда амалда профилактика инспекторларига уларнинг хизмат вазифасига кирмайдиган қарийб 50 та қўшимча вазифа юклатилгани, бунинг оқибатида айрим ҳолларда улар маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш ўрнига бошқа ишларга жалб этилаётгани таъкидланди.

 

Шу муносабат билан ишлаб чиқилган "Ички ишлар органлари профилактика инспекторининг мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ҳақида ахборот берилди. Лойиҳа билан профилактика инспекторининг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари, касбий фаолияти кафолатлари, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси, рағбатлантириш ва жавобгарлик чоралари аниқ белгиланиши назарда тутилган.

 

Қонун лойиҳасига кўра, профилактика инспекторининг устувор мақсади аҳоли ишончининг юқори даражасига эришиш ҳамда хизмат ҳудудида жиноятчиликни жиловлашдан иборат бўлади. У хизмат ҳудудида терговга қадар текширув ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи мансабдор шахс сифатида белгиланади.

 

Лойиҳага мувофиқ, профилактика инспекторига фақат қонунда белгиланган вазифалар юкланади. Унинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади. Шунингдек, унинг касбий фаолиятига аралашиш, хизматига тааллуқли бўлмаган топшириқлар ва асоссиз юкламалар бериш тақиқланади.

 

Қонун лойиҳасида профилактика инспекторига ҳуқуқбузарликлар профилактикаси турини мустақил танлаш, мажбурий профилактик кўрсатмалар бериш, тақдимнома киритиш ва унинг ижросини талаб қилиш, ўз профилактик тадбирлар услубини ишлаб чиқиш ҳамда ваколати доирасида тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳуқуқи берилиши назарда тутилган.

 

Бундан ташқари, профилактика инспектори ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодексига қатъий риоя қилиши, фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ҳар қандай мурожаатини қабул қилиб, тезкор муносабат билдириши, ҳодиса жойига зудлик билан етиб бориши ва жабрланганларга биринчи тиббий ҳамда бошқа зарур ёрдамни кўрсатиши шарт бўлади.

 

Қонун лойиҳасида профилактика инспекторларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ҳам назарда тутилган. Хусусан, ҳокимликларга уларни хизмат хонаси ва уй-жой билан таъминлаш мажбурияти юкланиши, фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилиши ҳамда узоқ йиллар хизмат қилган ходимлар учун пенсия таъминоти бўйича қўшимча кафолатлар яратилиши режалаштирилган.

 

Шунингдек, профилактика инспекторларининг айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш ваколатлари кенгайтирилиши, айрим моддалар бўйича эса маъмурий огоҳлантириш қўллаш ҳуқуқи берилиши кўзда тутилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"