Спорт

Роналдунинг голи ва Рамоснинг сўнгги дақиқадаги зарбаси Португалияни финалга олиб чиқди

Хорватия мундиал билан хайрлашди, Лука Модрич Жаҳон чемпионатидаги сўнгги учрашувини ўтказди.

Роналдунинг голи ва Рамоснинг сўнгги дақиқадаги зарбаси Португалияни финалга олиб чиқди

 

2026 йилги FIFА Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичида Португалия терма жамоаси Хорватия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг 1/8 финалига йўл олди.

 

Торонто шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Хорватия ҳисобни Иван Перишичнинг 53-дақиқадаги голи эвазига очди. Португалия эса 68-дақиқада Криштиану Роналду ҳамда қўшимча вақтнинг 90+4-дақиқасида Гонсалу Рамос киритган голлар ҳисобига иродали ғалабани қўлга киритди.

 

Мазкур гол Роналду учун Жаҳон чемпионати плей-офф босқичидаги тўққиз ўйиндан кейинги илк гол бўлди.

 

Ушбу баҳс Хорватия терма жамоаси сардори Лука Модрич учун Жаҳон чемпионатидаги сўнгги учрашув сифатида тарихга кирди. 40 ёшли ярим ҳимоячи фаолияти давомида бешта мундиалда иштирок этиб, Хорватия билан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган.

 

Эндиликда Португалия терма жамоаси 1/8 финалда Испанияга қарши майдонга тушади. Учрашув 6 июль куни бўлиб ўтади.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"