Ўзбекистон

Бухоро ва Жиззахда ҳам давлат боғчалари вақтинча ёпилади

Вилоятларда ҳаво ҳароратининг 43–45 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Бухоро ва Жиззахда ҳам давлат боғчалари вақтинча ёпилади

 

Бухоро вилояти ва Жиззах шаҳрида аномал иссиқ об-ҳаво сабаб давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

 

Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, вилоятда ҳаво ҳароратининг 44–45°С гача кўтарилиши кутилаётгани ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси хулосасига асосан 2026 йил 15–17 июль кунлари барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

 

Давлат боғчалари 20 июлдан бошлаб одатий тартибда ўз фаолиятини давом эттиради.

 

Расмий хабарда ота-оналардан мазкур чекловни болалар саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактик чора сифатида тўғри қабул қилиш ҳамда ушбу кунларда фарзандлар саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш сўралган.

 

Шунингдек, Жиззах шаҳри ҳокимининг фармойишига кўра, аномал иссиқ об-ҳаво ва ҳаво ҳароратининг 41–43°С гача кўтарилиши прогноз қилинаётгани сабабли 2026 йил 15–17 июль кунлари Жиззах шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилади.

 

Мазкур қарорлар болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва юқори ҳароратнинг салбий таъсирини олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жазирама иссиқ сабаб Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилоятидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилгани маълум қилинган

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

custom img

Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: мутахассислар асосий сабабларни маълум қилди

19 сентябрь соат 21:00 дан 20 сентябрь соат 04:00 гача Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиб, АQI 101–150 — сезгир гуруҳлар учун зарарли даражага етиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"