Ўзбекистон

Ўзбекистонда “ТОП-100” раҳбарлар танлови йўлга қўйилади

2030 йилгача 1,5 минг нафар юқори салоҳиятли мутахассисдан иборат миллий кадрлар захирасини шакллантириш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда “ТОП-100” раҳбарлар танлови йўлга қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёев иқтидорли бошқарувчилар, лидерлар ва янги авлод раҳбарларини аниқлаш ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича тақдимот билан танишди.

 

Тақдимотда мамлакатда давлат бошқаруви ва иқтисодиётнинг замонавий эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бошқарув кадрларини тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш таклиф этилди. 

 

Қайд этилишича, сунъий интеллект ёрдамида ўтказилган таҳлиллар натижасида энергетика, “яшил” технологиялар, қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, рақамлаштириш ҳамда хизмат кўрсатиш каби йўналишларда 50 дан ортиқ замонавий касб бўйича малакали раҳбар кадрларга эҳтиёж мавжудлиги аниқланган.

 

Янги тизимга кўра, номзодларни баҳолашда анъанавий “обективка” усулидан воз кечилиб, уларнинг билим ва тажрибаси, стратегик фикрлаши, психологик хусусиятлари ҳамда лидерлик салоҳиятини қамраб олувчи портфолио тизими жорий этилади. Истиқболли бошқарувчилар 100 баллик мезон асосида баҳоланади, сунъий интеллект ёрдамида улар учун индивидуал касбий ривожланиш режалари ишлаб чиқилади.

 

Шунингдек, ҳар икки йилда 500 нафар истиқболли бошқарувчини саралаб олиш ва 2030 йилгача 1,5 минг нафар юқори салоҳиятли мутахассисдан иборат миллий раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш режалаштирилган.

 

Тақдимотда раҳбарлик лавозимлари учун захирани шаффоф шакллантириш мақсадида “ТОП-100” очиқ танловини ўтказиш механизми ҳам тақдим этилди. Танлов аграр соҳа, соғлиқни сақлаш, таълим, тадбиркорлик, суд-ҳуқуқ, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект каби йўналишларни қамраб олади. Номзодлар тест, комплекс касбий баҳолаш ва суҳбат босқичларидан ўтади, ғолиблар эса махсус тайёргарликдан сўнг миллий кадрлар захирасига киритилади.

 

Бундан ташқари, хорижда таҳсил олаётган ёшларни давлат ва хусусий сектор фаолиятига жалб этиш мақсадида 2026 йил 1-октабрдан career.edu.uz платформасида “Хориждаги талабалар” модули ишга туширилиши режалаштирилган. У орқали чет элда таълим олаётган ёшларнинг амалиёт ўташи, иш берувчилар билан ҳамкорлиги ва кейинчалик ишга жойлашишига кўмаклашилади.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"