Ўзбекистон

Бухородан глобал майдонга қадар. Миршод Шакиров қандай қилиб мамлакатлар ва бизнеслар ўртасида кўприк қурмоқда?

Бухорода туғилиб, Тошкентда таҳсил олган, профессионал фаолиятининг муҳим босқичини Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош қароргоҳида бошлаган Миршод Шакиров глобал майдонда фаолият юритаётган ўзбекистонликлардан.

Бухородан глобал майдонга қадар. Миршод Шакиров қандай қилиб мамлакатлар ва бизнеслар ўртасида кўприк қурмоқда?

Бугун Ўзбекистон дунёга нафақат ўз маҳсулотлари, хизматлари, инвестициявий имкониятлари, бой тарихи ва бетакрор маданиятини намоён этмоқда. Мамлакатимизда етишиб чиққан, кенг дунёқарашга эга, бир неча тилларда сўзлаша оладиган ва халқаро майдонда эркин фаолият юритаётган инсонлар ҳам Ўзбекистоннинг янги қиёфасини дунёга олиб чиқмоқда. Миршод Шакиров – ана шундай глобал майдонда фаолият юритаётган муваффақиятли тадбиркорлардан бири.

 

Бухорода туғилиб, Тошкентда таҳсил олган, профессионал фаолиятининг муҳим босқичини Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош қароргоҳида бошлаган Миршод Шакиров ана шундай глобал майдонда фаолият юритаётган ўзбекистонликлардандир.

 

Бугун унинг фаолияти АҚШ, Буюк Британия, Марказий Осиё, Европа, Осиё ва Океания мамлакатларидаги бизнес лойиҳалари, халқаро ҳамкорлик ташаббуслари, таълим дастурлари ва тадбиркорлик алоқаларини қамраб олади.

 

Миршод Шакировнинг ҳаёт йўли бир саволни ўртага қўяди: Ўзбекистонда, тарихий Бухорода туғилган инсон қандай қилиб турли қитъалар, бизнес тизимлари ва маданиятлар ўртасида эркин ҳаракатланадиган, мамлакатлар ва тадбиркорлар ўртасида иқтисодий кўприклар қура оладиган глобал шахсга айланади?

 

Янги Зеландия собиқ парламент аъзоси, мамлакатнинг собиқ транспорт ва иқтисодий ривожланиш вазири, Окленд Бизнес палатаси раҳбари Саймон Брижес Янги Зеландияда эфирга узатиладиган “Бусинесс Подсаст” дастурида Миршод Шакировни Марказий Осиё ва Янги Зеландия ўртасида кўприк қураётган шахс сифатида таърифлаган.

 

Шакировнинг фикрлаши, таҳлиллари ва амалга ошираётган лойиҳалари эса унинг оддий халқаро тадбиркор эмас, балки бизнесни мамлакатлар, жамиятлар ва маданиятларни бирлаштирувчи восита сифатида кўрадиган глобал тадбиркор эканини кўрсатади.

 

Бухоро - биринчи халқаро мактаб

 

Бухоро асрлар давомида Шарқни Ғарбга боғловчи Буюк Ипак йўлининг муҳим марказларидан бири бўлган. Шаҳардаги карвонсаройлар нафақат савдо-сотиқ маркази, балки турли тиллар, маданиятлар ва ғоялар алмашадиган маскан ҳам бўлган.

 

Миршод Шакиров ана шундай тарихий ва кўп маданиятлар туташган Бухорода улғайган.

 

У Вашингтонда “Америка Овози”га берган интервьюларидан бирида Бухородаги муҳит халқаро ҳамкорлик, билим алмашинуви ва инсонлар ўртасида кўприк қуришни унинг ҳаёт йўлининг муҳим қисмига айлантирганини таъкидлаган. 

 

Шакиров ўзбек, инглиз, рус, турк ва форс тилларида мулоқот қила олади. Унинг фикрича, тил билиш бизнесда фақат ахборот алмашиш воситаси эмас. Ҳар бир янги тил бошқа халқнинг тафаккури, қадриятлари, тарихи ва бизнес маданиятини тушуниш имконини беради.

 

Шу маънода унинг дунёқараши хорижда эмас, айнан Ўзбекистонда шакллана бошлаган.

 

Тошкентдан бошланган халқаро йўл

 

Шакировнинг дунё билан алоқаси 2002 йилда Тошкентда, Марказий Осиёда ягона саналган халқаро Westminster International University in Tashkent олийгоҳининг илк талабаларидан бири сифатида қабул қилинганидан бошланган бўлиб, у 2002–2006 йилларда тўлиқ Президент гранти асосида таҳсил олган.

 

Университетдаги таълим унинг ҳуқуқ, халқаро бизнес ва глобал жараёнлар ҳақидаги билимларини мустаҳкамлади. Бироқ унинг қизиқишлари фақат аудитория билан чекланиб қолмади.

 

2003 йилда у Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтказилган ISCOMUN халқаро талабалар конференциясида Ўзбекистон талабалари номидан иштирок этди. Бу унинг Ўзбекистон ёшлари вакили сифатида халқаро муҳитга чиқишидаги дастлабки қадамларидан бири эди.

 

Бухорода шаклланган кўп маданиятли дунёқараш, Тошкентда олинган халқаро таълим, хорижий тилларни билиш ва талабалик давридаёқ Европадаги халқаро муҳит билан танишиш кейинчалик уни БМТ Бош қароргоҳи ва глобал бизнес фаолиятига олиб борган йўлнинг муҳим бўғинларига айланди.

 

Миршод Шакиров фаолиятининг муҳим босқичларидан бири 2009 йилда Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош қароргоҳида бошланди.

 

БМТ Бош қароргоҳи дунё сиёсати, халқаро хавфсизлик, инсоният тараққиёти ва давлатлараро муносабатларга оид энг муҳим масалалар муҳокама қилинадиган марказлардан биридир.

 

Шакиров БМТ Бош Ассамблеяси фаолияти билан боғлиқ муҳитда ишлаб, давлатлар, халқаро ташкилотлар ва дунё етакчилари глобал масалалар юзасидан қандай музокара олиб бориши ва қарорлар қабул қилишини яқиндан кузатиш имконига эга бўлди.

 

“Глобал муҳитда ишлаш менга давлатлар, халқаро ташкилотлар ва дунё миқёсидаги етакчилар миллионлаб инсонларнинг келажагига таъсир қилувчи қарорларни қандай қабул қилишини бевосита кузатиш имкониятини берди. Ушбу тажриба менга дипломатия фақат давлатлар ўртасидаги муносабатлар билан чекланиб қолмаслигини англатди”, дейди Миршод Шакиров.

 

Унинг таъкидлашича, дипломатия ҳукуматлар ўртасидаги расмий музокаралардагина эмас, бизнес вакиллари, инвесторлар, университетлар, жамиятлар ва турли маданият вакиллари ўртасидаги муносабатларда ҳам намоён бўлади.

 

БМТдаги фаолияти давомида Шакиров юздан ортиқ президент ва давлат раҳбарлари иштирок этган олий даражадаги учрашувлар, мажлислар ва халқаро тадбирларнинг бевосита гувоҳи бўлган.

 

Улар орасида БМТнинг ўша даврдаги Бош котиби Пан ги Мун, АҚШ президентлари Барак Обама ва Билл Клинтон, Франция президенти Никола Саркози, Буюк Британия бош вазири Гордон БраунЛивия раҳбари Муаммар Қаддафий, Эрон президенти Маҳмуд АҳмадинажодМонако шаҳзодаси Албер ИИ, Италия бош вазири Силвио БерлускониЭквадор президенти Рафаэл Корреа, Россия президенти Дмитрий МедведевБразилия президенти Луиз Инациу Лула да Силва, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Гурбангули БердимуҳамедовҚатар амири Шайх Тамим ибн Ҳамад Ол Соний ҳамда Хитойнинг собиқ раиси Ху Сзинтао каби етакчилар бор.

 

Бундай муҳитда орттирилган тажриба Шакиров учун дипломатия, лидерлик, протокол, халқаро музокара ва давлатларнинг глобал манфаатларини тушуниш бўйича ўзига хос мактабга айланди.

 

Шакировнинг кейинги қарийб ўн етти йиллик ҳаёт йўли ҳам турли соҳалардаги тажриба ва маҳорат мактаби бўлди. У ҳуқуқшунослик йўналишида таҳсил олди, логистика, халқаро савдо ва тадбиркорлик соҳаларида тажриба орттирди.

 

Бугунги кунда унинг бизнес фаолияти АҚШ, Хитой, Янги Зеландия, Австралия, Эрон ва Ҳиндистон каби мамлакатардаги лойиҳаларни ҳам қамраб олади.

 

Тадбиркор учун маҳсулот ва билимдан ташқари яна нималар муҳим?

 

Шакиров Forbes Kazakhstan'га постсовет ҳудудида бир қанча йирик бизнес асосчилар етишиб чиқаётганини айтган. 

 

Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳисоб-китобларига кўра, МДҲ (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги)да 120 мингдан зиёд компания асосчилари фаолият юритмоқда. Улар кўп тилларни биладиган, улкан мақсадлар сари интилувчан бўлсада, ўзларининг тижорий режалари ва ўзлари кириб бориши керак бўлган сиёсий доиралар ўртасидаги институционал кўприкдан ҳамон узилиб қолишганини айтган.

 

“Тошкент ёки Олмаотадан чиққан асосчи улкан ва ажойиб компания барпо этиши мумкин, бироқ ўйин қоидалари белгиланадиган олий доиралар учун барибир кўринмас бўлиб қолаверади. Бизнес дипломатия — бу айнан ўша хоналарга қандай қилиб кириб бориш ва у ерда ўз мавқенгизни қандай сақлаб қолиш санъатидир”, — дейди у.

 

 

Мамлакатда минглаб ёшлар хорижий тилларни ўрганмоқда, стартаплар ташкил этмоқда, экспорт қилишга интилмоқда ва халқаро таълим олмоқда. Аммо халқаро бозорда муваффақият учун билим ва маҳсулот билан бир қаторда музокара олиб бориш, маданиятлараро мулоқот, халқаро ишонч, шахсий репутация ва узоқ муддатли алоқаларни шакллантириш қобилияти ҳам талаб этилади.

 

“Янги Ўзбекистон” —янги имкониятлар мамлакати!

 

Миршод Шакиров Ўзбекистонда 2016 йилдан кейин бошланган сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларнинг илк босқичлариданоқ халқаро майдонда ҳукуматнинг ҳаракатларини ижобий баҳолаб келган.

 

2016 йилда Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида BBC Uzbek билан суҳбатда у мамлакатда янги давр бошланаётганини айтиб, президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бошланган ўзгаришларни “Янги Ўзбекистон” тушунчаси билан ифодалаган. 

 

Шакиров ўша пайтдаёқ мамлакатнинг очиқлик сари юз тутиши, давлат ва жамият ҳаётидаги янгиланишлар ҳамда дунё билан фаолроқ мулоқотга киришиши Ўзбекистон учун катта имкониятлар яратишини таъкидлаган.

 

Халқаро тадбиркор Миршод Шакиров АҚШнинг “Америка Овози” халқаро медиа ташкилотига берган интервьюсида Шавкат Мирзиёевнинг ҳукуматга келганидан кейинги ўзгаришларидан бири сифатида валюта конвертациясининг эркинлаштирилишини алоҳида қайд этган. 

 

У бу қарорни Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий имижини ўзгартирган ва маҳаллий тадбиркорларнинг халқаро миқёсда ишлаш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирган тарихий бурилишлардан бири сифатида баҳолаган.

 

Шакировнинг фикрича, сўнгги йиллардаги очиқлик ва ислоҳотлар Ўзбекистон фуқаролари, айниқса тадбиркорлар ва ёшлар учун илгари мавжуд бўлмаган халқаро имкониятлар эшигини очди. Бироқ очиқ эшикнинг ўзи етарли эмас — ундан кириш учун янги авлоднинг ўзи ҳам тайёр бўлиши керак.

 

Халқаро тадбиркорнинг дунёқараши ва унинг бизнес модели тасодифан шаклланмаган. Икки минг йиллик карвон йўллари чорраҳаси бўлган Бухорода улғайган Шакиров ёшлигиданоқ маданиятлар ва тиллар кесишмасида яшаш саводхонлигини ўзлаштирди.

 

Шакиров юзлаб тадбиркорларнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотларини халқаро майдонга чиқишига, уларнинг Европа бозорларида сотилишига кўмаклашган. Ҳозирги вақтда халқаро бизнесмен Миршод Шакиров қўл остида дунё бўйича 2000 нафардан ортиқ киши ишламоқда.

 

“Business Diplomat”: фикрдан амалиётгача

 

2023 йилда Миршод Шакиров “Business Diplomat” платформасига асос солди.

 

Ушбу тузилма Замонавий Ипак йўлига бағишланган дунёдаги биринчи “Think-Do Tank” — яъни нафақат таҳлил қиладиган, балки ғояларни амалий лойиҳаларга айлантиришга интиладиган фикр ва ҳаракат маркази сифатида тақдим этилган.

 

Шакировнинг таъкидлашича, “Business Diplomat” оддий таълим муассасаси, навбатдаги бизнес клуби ёки фақат тадбиркорлар учрашадиган ҳамжамият эмас.

 

Платформанинг мақсади тадбиркорлар, инвесторлар, бизнес етакчилари, савдо-саноат палаталари, университетлар, давлат ва хусусий сектор вакиллари ҳамда стратегик ҳамкорларни ягона халқаро майдонда бирлаштиришдан иборат.

 

 

Business Diplomat” тадбиркорларга халқаро бозорларга чиқиш учун фақат назарий билим беришни эмас, балки ҳақиқий имкониятлар, ишончли алоқалар, халқаро учрашувлар ва стратегик ҳамкорликларни тақдим этишни мақсад қилган”, дейди Шакиров.

 

Платформа доирасида тадбиркорлар халқаро таълим дастурларида қатнашади, хорижий университетлар, бизнес палаталари, компаниялар, инвесторлар ва экспертлар билан учрашади. Бу ёндашувда таълим сафардан, назария амалиётдан, бизнес эса дипломатиядан ажратилмайди.

 

Шакировнинг фикрича, тадбиркор хорижга фақат сайёҳ ёки маҳсулот сотувчи сифатида эмас, балки ўз мамлакатининг иқтисодий салоҳиятини намоён эта оладиган, профессионал музокара олиб борадиган ва узоқ муддатли ишончни шакллантирадиган бизнес дипломат сифатида чиқиши керак.

 

Замонавий Ипак йўли ва Ўрта йўлак

 

Миршод Шакиров Озарбайжоннинг «АЗƏРТАС» давлат ахборот агентлигига берган интервьюсида Ўрта йўлакни ХХИ асрнинг янги Ипак йўли сифатида таърифлаган.

 

Бугун Ўрта йўлак масаласи Ўзбекистон ва минтақа давлатлари раҳбарлари томонидан иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири сифатида илгари сурилмоқда.

 

Шарқ ва Ғарбни боғлайдиган ушбу йўналиш фақат юк ташиш ёки транзит масаласи билан чекланмайди. У Марказий Осиё, Жанубий Кавказ, Туркия ва Европа ўртасидаги саноат, савдо, энергетика, инвестиция ва инсоний алоқаларни ривожлантириш имконини беради.

 

Шакировнинг фикрича, Ўрта йўлак аста-секин оддий транзит артериясидан Евроoсиёнинг янги иқтисодий конфигурацияси шаклланадиган фундаментал платформага айланмоқда.

 

Бу жараёнда портлар, темир йўллар, автомобиль йўллари, логистика ва омбор инфратузилмасини ривожлантириш билан бир қаторда, давлатлар ва тадбиркорлар ўртасидаги ўзаро ишонч, халқаро ҳамкорлик ва малакали кадрлар салоҳияти ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

 

Глобал таъминот занжирлари қайта шаклланаётган бугунги шароитда Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ давлатлари фақат транзит ҳудуди бўлиб қолмасдан, жаҳон иқтисодий жараёнларининг тенг ҳуқуқли иштирокчиларига айланиш имконига эга.

 

Айнан мана шу қараш Миршод Шакировни замонавий Ипак йўлига бағишланган “Business Diplomat” Think-Do Tank платформасини ташкил этишга илҳомлантирган.

 

“Биз ўзимизни онгли равишда фақат Think Tank эмас, Think-Do Tank  деб атаймиз. Чунки глобал жараёнларни ўрганишнинг ўзи етарли эмас. Тадбиркорларни бир жойга тўплаш, ҳақиқий халқаро шерикликларни яратиш ва ғояларни аниқ иқтисодий лойиҳаларга айлантириш зарур. Биз Евроосиё мамлакатлари, тадбиркорлар ва жамиятлар ўртасида янги ишонч йўлагини қуряпмиз”, дейди Шакиров.

 

Унинг фикрича, Ўзбекистон янги Ипак йўлининг марказида жойлашгани сабабли мамлакат нафақат географик, балки интеллектуал ва иқтисодий марказлардан бирига айланиши мумкин. Бунинг учун инфратузилма билан бир қаторда халқаро миқёсда фикрлайдиган, турли маданиятлар билан ишлай оладиган ва ишончли муносабатлар ўрната оладиган кадрлар ҳам керак.

 

Глобал тадбиркорликнинг ўзбекистонлик модели

 

Миршод Шакировнинг фаолиятида бир-биридан узоқ кўринган бир нечта йўналиш бирлашади: дипломатия, тадбиркорлик, логистика, халқаро савдо, таълим ва маданиятлараро мулоқот. Шу сабабли унинг бизнес модели фақат маҳсулот сотиш ёки даромад олиш билан чекланмайди. Унда ҳар бир халқаро лойиҳа мамлакатлар ва инсонлар ўртасида янги муносабатлар яратиш воситаси сифатида қаралади. Бу ёндашув унинг глобал тадбиркор сифатидаги асосий хусусиятларидан биридир.

 

Шакиров дунёнинг турли ҳудудларида бизнес юритади, бироқ ўзининг Бухоро ва Ўзбекистонда шаклланган илдизларини халқаро фаолиятидан ажратмайди. У учун глобаллашув миллий ўзликдан воз кечиш эмас. Аксинча, ўз тарихини, қадриятларини ва мамлакатининг манфаатларини яхши билган ҳолда дунё билан тенг мулоқотга киришишдир.

 

Унинг ҳаёт йўлида Бухоронинг тарихий хотираси, Тошкентдаги халқаро таълим, Ослодаги дастлабки халқаро тажриба, Нью-Йоркдаги БМТ муҳити ва дунёнинг турли бизнес марказларидаги фаолият ягона мантиқий занжирни ҳосил қилади. Бу занжирнинг марказида эса ишонч қуриш ғояси туради.

 

Миршод Шакировнинг Бухородан Тошкентга, Ослодан Нью-Йоркка, кейинчалик эса дунёнинг турли бизнес марказлари ва Замонавий Ипак йўли ғоясигача бўлган йўли ҳам айнан шу тушунча атрофида шаклланган.

 

Бугунги Ўзбекистон ёшлари учун эса бу ҳикоянинг энг муҳим хулосаси география тақдири эмаслигида бўлиши мумкин. Бухорода, Тошкентда ёки мамлакатнинг бошқа бир ҳудудида туғилган исталган ёш бугун халқаро майдонга чиқиши мумкин.

 

Бунинг учун тил ўрганиш, халқаро дунёқарашни шакллантириш, профессионал билим олиш ва энг муҳими — турли инсонлар ва маданиятлар ўртасида ишонч қура олиш керак.

 

Чунки ХХI асрнинг янги Ипак йўлида энг қиммат капитал фақат пул эмас. Бу — ишонч, билим ва чегаралардан ташқарида фикрлаш қобилиятидир.

 

 

 

custom img

Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти 90 фоизга етказилади

Бундан ташқари шаҳарларда канализация хизматлари қамрови 80 фоизга етказилади. Бунинг учун қўшимча 1,3 миллиард доллар инвестиция жалб этилади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Беларус делегациясини қабул қилди

Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Аномал иссиқ автобуслардаги кондиционерлар самарадорлигига таъсир қилмоқда — "Тошшаҳартрансхизмат"

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобуслардаги совитиш тизимлари юзасидан билдирилаётган эътирозларга муносабат билдириб, айрим автобусларда кондиционер мавжуд эмаслигини маълум қилди.

custom img

Жиззахда уч нафар вояга етмаган қиз ҳовузда чўкиб, вафот этди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

custom img

“Райҳон” миллий таомлар ресторани эгаси 8 йилга қамалди

У Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича жавобгарликка тортилган.

custom img

Фарғонада янги туғилган чақалоғини сотишга уринган эр-хотин 5 йилга қамалди

Айбланувчиларнинг сўзларига кўра, болани сотишдан тушадиган маблағ қарзларни ёпиш ва Туркияга ишлаш учун кетишга сарфланиши режалаштирилган эди.

custom img

Ўзбекистонда аномал иссиқ ортга чекинмоқда

Ҳафта ўрталаридан мамлакатнинг кўп қисмида кундузги ҳарорат 30–35 даражагача тушиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Кутилаётган ёмғирлар сабаб тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқинлари ҳамда айрим жойларда сув тўпланиши эҳтимоли мавжуд.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"