Ўзбекистон

Деновда уйи бузилган фуқаролар ноқонуний қурилиш ҳақида бир неча бор огоҳлантирилган

Олий суд Денов туманида бузилган уй-жой юзасидан расмий баёнот берди.

Деновда уйи бузилган фуқаролар ноқонуний қурилиш ҳақида бир неча бор огоҳлантирилган

 

Ижтимоий тармоқларда Денов туманида уй-жой бузилгани билан боғлиқ ҳолат кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Мазкур ҳолат юзасидан Олий суд расмий баёнот берди.

 

Олий суд маълумотига кўра, фуқаро Абдусалом Аҳматов ва Насиба Чариева Денов тумани Ғалаба массиви, Чуқур қишлоқ маҳалласида жойлашган «Раҳмон тараққиёт омад» чорвачилик ва буғдойчилик корхонасига тегишли суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, ушбу ҳудудда уй-жой ва ёрдамчи бинолар қурган.

 

Мазкур ҳолат бўйича суд қарори чиқарилиб, фуқаро Абдусалом Аҳматов томонидан ушбу ерда қурилган уй-жой ва ёрдамчи биноларни жавобгарлар томонидан ёки уларнинг ҳисобидан мажбурий тартибда бузиш ҳамда ер майдонини асл ҳолатига келтириш белгиланган.

 

Олий суд изоҳига кўра, қарорнинг асосий сабаби — ушбу ер майдонининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ери эканидир. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, жумладан, 2024 йил 5 августдаги тегишли қонунга асосан, суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари фуқароларнинг хусусий мулкига ўтказилиши мумкин эмас.

 

Баёнотда таъкидланишича, фуқаролар қурилиш ишларини бошлаш ва давом эттириш жараёнида кадастр, маҳалла ҳамда ер тузиш хизматлари томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилган. Шунга қарамай, қурилиш ишлари давом эттирилган.

 

Олий судга кўра, суд томонидан уй-жойни бузиш чораси бирданига қўлланмаган. Аввало, ҳуқуқбузарликни бартараф этишнинг бошқа имкониятлари кўриб чиқилган. Ер майдонининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ери экани ва унинг тоифасини ўзгартиришнинг имкони йўқлиги аниқлангач, бузиш охирги чора сифатида белгиланган.

 

Шунингдек, мазкур ер майдони расман «Раҳмон тараққиёт омад» корхонасига тегишли экани қайд этилган. Шу сабабли ернинг ноқонуний эгалланиши давлат ва жамият манфаатларидан ташқари, ундан қонуний фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган корхонанинг ҳуқуқларига ҳам зарар етказган.

 

Баёнотда Насиба Чариева суғориладиган ер участкасини ноқонуний эгаллаб олгани учун жиноий жавобгарликка тортилгани ҳам маълум қилинган.

 

Олий суд маълумотига кўра, суд қарори кучга кирганидан кейин ҳам 2024 йил 13 март куни тафтиш инстанцияси томонидан инсонпарварлик нуқтайи назаридан унинг ижроси вақтинча тўхтатилган. Шу орқали фуқароларга қонун бузилишини ихтиёрий равишда бартараф этиш учун қарийб икки йилга яқин имконият берилган.

 

Олий суд фуқароларни суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларини ноқонуний эгаллаб олиш ва уларда қурилиш ишларини амалга оширишдан тийилишга чақириб, бундай ҳолатларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқий оқибатлари мавжудлигини эслатган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.