Жаҳон

Яқин Шарқдаги можаро фонида йирик нефть компаниялари фойдаси 57 фоизга ошди

Можаро фонида нефть нархларининг ошиши дунёнинг тўққизта йирик нефть компанияси фойдасини биринчи ярим йилликда 152,8 млрд долларга етказди.

Яқин Шарқдаги можаро фонида йирик нефть компаниялари фойдаси 57 фоизга ошди

АҚШ ва Исроил билан Эрон ўртасидаги можаро фонида нефть нархининг кўтарилиши дунёнинг йирик нефть компаниялари даромадларининг кескин ошишига олиб келди. Тўққизта етакчи компаниянинг 2026 йилнинг биринчи ярмидаги жами фойдаси 152,8 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги маълум қилди.

 

Ҳисоб-китобларга кўра, Saudi Aramco, ExxonMobil, Chevron, ConocoPhillips, Shell, bp, TotalEnergies, Eni ва Equinor компанияларининг жами фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 56,9 фоизга ошган. Бир йил аввал бу кўрсаткич 97,4 млрд доллар бўлган.

 

Энг катта фойдани Saudi Aramco қайд этди — компания январь-июнь ойларида 65,2 млрд доллар даромад олган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33,9 фоизга кўп.

 

Шунингдек, ExxonMo фойдаси 18,7 млрд доллар, Shell 16,5 млрд доллар, Chevron 14,3 млрд доллар, TotalEnergies 11,2 млрд доллар, Equinor 7,9 млрд доллар, bp 7,7 млрд доллар, ConocoPhillips 6,1 млрд доллар ва Eni 5,1 млрд долларни ташкил этди.

 

Яқин Шарқдаги можаронинг энергетика бозорига таъсири иккинчи чоракда янада кучайган. АҚШнинг ExxonMobil, Chevron ва ConocoPhillips компаниялари шу даврда жами 30,5 млрд доллар фойда кўрган. Бу ўтган йилги 11,6 млрд долларга нисбатан 163 фоиз кўп.

 

Chevron фойдаси қарийб беш баравар ошиб, 12,1 млрд долларга етган. ExxonMobil 14,5 млрд доллар, ConocoPhillips эса 3,9 млрд доллар фойда олган.

 

Saudi Aramco иккинчи чоракда 32,7 млрд доллар соф фойда қайд этган. Шеллнинг фойдаси 10,8 млрд доллар, ТоталЕнергиэсники 5,4 млрд доллар, Equinorniki 4,8 млрд доллар ва бпъники 3,9 млрд долларни ташкил этган.

 

Тўққизта компаниянинг иккинчи чоракдаги жами фойдаси 92 млрд долларга етиб, бир йил аввалги 44,1 млрд долларга нисбатан 108,6 фоизга ошган.

 

Нефть нархининг ошиши компанияларнинг даромадларини кўпайтирган бўлса-да, АҚШда бензин ва дизель нархларининг қимматлашиши ҳукумат учун сиёсий муаммога айланмоқда.

 

Ноябрь ойида бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар арафасида ёқилғи нархларининг ошиши Трамп маъмуриятининг инфляцияни пасайтириш ва энергия харажатларини камайтириш мақсадларига зид келмоқда.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп ExxonMobil ва Chevron компаниялари таъминот тақчиллиги шароитида "жуда кўп пул ишлаб топаётганини" айтиб, уларни фойданинг бир қисмини истеъмолчилар учун нархларни пасайтиришга йўналтиришга чақирди.

 

АҚШ ҳукумати аввалроқ жаҳон бозорида нефть нархи пасайганига қарамай, бу ўзгариш АЁҚШлардаги ёқилғи нархларига етарлича тез акс этмаётгани юзасидан Адлия вазирлигига текширув ўтказишни топширган.

 

Кплер иқтисодчиси Рид Иэнсоннинг таъкидлашича, энергия нархларининг ошиши юк ташиш ва авиация каби соҳалар орқали АҚШдаги инфляцион босимни кучайтирмоқда.

 

Рабобанк стратегисти Флоренс Шмит эса оралиқ сайловлар яқинлашгани сари Трамп маъмуриятининг энергия нархларини пасайтиришга қаратилган сиёсий босими кучайишини қайд этди.

 

Эксперт прогнозига кўра, келгуси икки чоракда Brent маркали нефтнинг ўртача нархи бир баррель учун 80–85 доллар атрофида бўлиши мумкин.

 

Шунингдек, АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро янада кучайиб, Форс кўрфазидаги бошқа давлатлар ҳам унга жалб қилинса, нефть нархининг кескин ошиши хавфи ортиши мумкин.

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

Минтақадаги ҳарбий-денгиз кучлари таркибига 13 та эсминец ва иккита крейсер ҳам киради.

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трамп 2017–2021 йиллардаги президентлик муддати давомида Ким Чен Ин билан бир неча бор учрашган.

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Уларнинг манзилига етиб бориши учун ҳар биридан қўшимча 400 доллар талаб қилингани айтилмоқда.

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Ҳужжат болаларнинг рақамли ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Бу қарор йирик давлат компаниялари раҳбарлари коррупцияга оид гумонлар билан ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди.

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Тўққиз ойда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро ушбу мақсадда мамлакатга кирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.