Ўзбекистон

Келгуси ўн йиллик биз учун миллий юксалиш даври бўлади — Президент

Келгуси йилларда инсон қадрини янада юксалтирадиган 7 та миллий дастур амалга оширилади.

Келгуси ўн йиллик биз учун миллий юксалиш даври бўлади — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда мамлакат тараққиётининг янги даври бошланаётганини таъкидлади.

 

Давлат раҳбарининг қайд этишича, келгуси ўн йиллик Ўзбекистон учун миллий юксалиш даври бўлади. Мазкур даврни фақат халқнинг ақл-заковати, меҳнати ва бирдамлиги орқали бунёд этиш мумкинлиги қайд этилди.

 

Шу мақсадда инсон қадрини янада юксалтиришга қаратилган 7 та миллий дастур амалга оширилади.

 

Биринчи миллий дастур билим ва малакани мамлакат тараққиётининг асосий капиталига айлантиришга қаратилади. 6 ёшли болаларни тайёрлов гуруҳларига қамраб олиш қисқа муддатда 100 фоизга етказилади. Хусусий боғчалар ташкил этиш бўйича мавжуд имтиёзлар сақлаб қолинади.

 

Барча мактаблар халқаро баҳолаш дастурлари билан тўлиқ қамраб олинади. Техникумларда халқаро таълим стандартлари жорий этилиб, ёшларни юқори даромадли касбларга ўқитиш қамрови 1 миллион нафарга етказилади.

 

Шунингдек, камида 10 та университетни дунёнинг ТОП-1000 талиги қаторига киритиш мақсад қилинган.

 

Иккинчи миллий дастур аҳолининг соғлом ва узоқ умр кўришини таъминлашга қаратилади. Келгуси беш йилда аҳоли саломатлиги билан боғлиқ давлат харажатлари ЯИМга нисбатан 5 фоизга етказилади. Тиббиётда профилактикани кучайтириш орқали саломатликни асраш моделига ўтилади.

 

Давлат тиббий суғуртаси барча хонадонларни қамраб олади. Ихтисослашган тиббиётда рақобатни кучайтириш мақсадида дунёнинг энг нуфузли камида 5 та клиникаси Ўзбекистонга жалб қилинади.

 

Учинчи миллий дастур иқтисодиётни юқори технологиялар ва меҳнат унумдорлигига асосланган моделга ўтказишни кўзда тутади. Келгуси ўн йилда 450 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинади. 2030 йилгача ЯИМ ҳажмини 300 миллиард долларга етказиш, саноатда 2 миллионта юқори даромадли иш ўрни яратиш мақсад қилинган.

 

Стартаплар, венчур молиялаштириш ва сунъий интеллектни ривожлантириш устувор йўналишга айлантирилади. Кичик бизнеснинг ўрта бизнесга, ўрта корхоналарнинг эса йирик компания ва корпорацияларга айланиши учун яхлит экотизим яратилади. Натижада келгуси ўн йилда жон бошига ЯИМ 10 минг доллардан оширилиши кўзда тутилган.

 

Тўртинчи миллий дастур сув ва табиатга муносабатни тубдан ўзгартиришга қаратилади. Келгуси беш йилда экин майдонларида сув тежовчи технологиялар қамрови 100 фоизга етказилади. “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати янги босқичга олиб чиқилади.

 

Мактаб, боғча, шифохона ва кўп қаватли уйлар атрофидаги яшил ҳудудлар муҳофаза қилинади. Яқин йилларда туман ва шаҳар марказларида яшиллик даражаси 30 фоизга етказилади.

 

Бешинчи миллий дастур суд мустақиллигини кучайтириш ва қонун устуворлигини умумий қадриятга айлантиришга йўналтирилади. Ҳуқуқий тарбия мактабдан бошлаб тизимли йўлга қўйилади. Фуқаролар ва тадбиркорларнинг қонуний кафолатлари кучайтирилади.

 

Кибержиноятчилик, гиёҳвандлик, одам савдоси, яширин иқтисодиёт ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш кучайтирилади. Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишлар янги босқичга олиб чиқилади.

 

Олтинчи миллий дастур маҳаллани жамият тараққиётининг асосий буюртмачисига айлантиришни назарда тутади. Туман бюджети, инвестиция дастурлари ва инфратузилма лойиҳалари маҳалла буюртмаси асосида шакллантирилади. Фуқароларнинг талаб ва эҳтиёжлари ҳамда маҳалланинг фаровонлиги асосий мезон сифатида белгиланади.

 

Еттинчи миллий дастур Ўзбекистоннинг тинчлик ва дўстлик диёри, бағрикенг мамлакат сифатидаги нуфузини янада юксалтиришга қаратилади.

 

Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ҳамда 16 та диний конфессия вакиллари аҳил ва иноқ яшаётгани қайд этилди.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.