Ўзбекистон

Ўзбек тили рақамли дунёда илм ва технология яратиладиган тил бўлиши лозим — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев таълим, технология ва соғлиқни сақлашдаги ислоҳотлар натижалари ҳақида сўз юритди.

Ўзбек тили рақамли дунёда илм ва технология яратиладиган тил бўлиши лозим — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда таълим, илм-фан, технология ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ўзгаришларга тўхталди.

 

Давлат раҳбари мамлакатнинг дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаши учун билимли, келажак касбларини пухта эгаллаган ва мустақил фикрлайдиган мутахассислар зарурлигини таъкидлади.

 

Қайд этилишича, сўнгги ўн йилда аҳоли 8 миллионга кўпайганига қарамай, мактабгача таълим қамрови 78 фоизга етказилган. Мактабларда эса 1,5 миллионта қўшимча ўқувчи ўрни яратилган.

 

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилгани, ёшлар учун хорижий тиллар ва касб-ҳунар ўрганишга шароитлар кенгайтирилгани қайд этилди.

 

Олий таълимда ҳам қамров кенгайиб, талабалар сони 1 миллион 600 минг нафарга етган. Талабаларнинг ярмидан кўпини хотин-қизлар ташкил этаётгани таъкидланди.

 

Шунингдек, илм-фан, замонавий технологиялар ва инновациялар тараққиётнинг муҳим омили сифатида қайд этилди. АТ, сунъий интеллект ва креатив иқтисодиётни ривожлантириш доирасида 10 миллион ёшни рақамли индустрия ва келажак касбларига жалб этиш мақсад қилинган.

 

Президент Мустақиллик байрами арафасида хитойлик ҳамкорлар билан “Самарқанд – 2028” сунъий йўлдоши фазога учирилганини ҳам алоҳида қайд этди.

 

“ Менинг ниятим: Ўзбекистон технология соҳаларида жаҳонга илғор ташаббусларни таклиф қиладиган марказга айланиши зарур. Ўзбек тили рақамли дунёда илм ва технология яратиладиган тил бўлиши лозим,"  — деди давлат раҳбари.

 

Тантана давомида соғлиқни сақлаш тизимидаги ўзгаришлар ҳам қайд этилди. Соҳага ажратилаётган маблағ сўнгги йилларда 8 каррадан зиёд ошгани, мамлакатда 652 та янги тиббиёт муассасаси барпо этилгани айтилди.

 

Натижада тиббий хизматлар ҳажми уч баравар ошган. Илгари хорижда амалга оширилган 100 дан зиёд мураккаб диагностика ва даволаш усуллари бугун Ўзбекистонда ҳам бажарилаётгани таъкидланди.

 

Президент аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 1991 йилдаги 66,4 ёшдан 2025 йилда 75,4 ёшга етгани, гўдаклар ва оналар ўлими кўрсаткичи эса тўрт баробар камайганини маълум қилди.

 

Шунингдек, Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Бурҳониддин Марғиноний ёдгорлик мажмуалари каби илмий-маърифий масканлар барпо этилгани қайд этилиб, бу йўналишдаги бунёдкорлик ишлари давом эттирилиши таъкидланди.

custom img

Президент: “Биз бугун кечагидан кучлимиз. Насиб этса эртага бундан ҳам кучли бўламиз”

Президент Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган нутқида халқни бирлик ва ҳамжиҳатликка чорлади.

custom img

Ўзбекистон 2027–2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади

Дунёдаги 120 дан ортиқ давлатни бирлаштирган ушбу тузилманинг самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббуслар илгари сурилади.

custom img

Келгуси ўн йиллик биз учун миллий юксалиш даври бўлади — Президент

Келгуси йилларда инсон қадрини янада юксалтирадиган 7 та миллий дастур амалга оширилади.

custom img

Ўзбекистонда хорижий инвестициялар ҳажми йилига 40–50 миллиард долларга етди

Шунингдек, мамлакатда камбағаллик даражаси 2017 йилдаги 35 фоиздан 4 фоизгача қисқаргани таъкидланди.

custom img

“Инсон қадри учун” ғояси давлат сиёсатининг марказига олиб чиқилди — Шавкат Мирзиёев

Биринчи Президент, атоқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси эҳтиром билан ёд этилди.

custom img

Янги Тошкент тараққиёт марказига айланади — Президент

Мустақиллик байрами Янги Тошкентда нишонланаётгани тантана шукуҳини янада ошираётгани таъкидланди.

custom img

Урганчда 88 турдаги ноқонуний товарлар йўқ қилинди

Улар МИБ томонидан синдириш, тўкиб ташлаш ва каробкаларни йиртиб ташлаш йўли билан йўқ қилиниб, ижро ишлари амалга оширилган.

custom img

Тошкент вилоятида 61 киши МИБ орқали ишига тикланди

Шунингдек, корхонадан фуқаро фойдасига 1,2 млрд сўм иш ҳақи ундирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"