Ўзбекистон

“Инсон қадри учун” ғояси давлат сиёсатининг марказига олиб чиқилди — Шавкат Мирзиёев

Биринчи Президент, атоқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси эҳтиром билан ёд этилди.

“Инсон қадри учун” ғояси давлат сиёсатининг марказига олиб чиқилди — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда мустақилликнинг тарихий аҳамияти ва мамлакатда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.

 

Давлат раҳбари 1991 йилда халқнинг хоҳиш-иродаси ва қатъияти билан давлат мустақиллиги қўлга киритилганини таъкидлади. Мустақиллик илдизлари уч минг йилдан зиёд давлатчилик анъаналари ва қадимий цивилизация тарихига бориб тақалиши қайд этилди.

 

Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврида Муҳаммад ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий каби буюк алломалар жаҳон илм-фани ва тафаккури ривожига катта ҳисса қўшгани таъкидланди.

 

Шунингдек, Амир Темур томонидан барпо этилган давлат адолат ва бунёдкорлик тимсоли сифатида тарихда муносиб ўрин эгаллагани қайд этилди.

 

Президент Ватан озодлиги ва миллий истиқлол йўлида жонини фидо қилган жадидлар — Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Чўлпоннинг ҳуррият ҳақидаги орзу-ниятлари бугунги Ўзбекистонда рўёбга чиқаётганини айтди.

 

Давлат раҳбари мустақиллик халқнинг миллий ўзлигини англашида муҳим ўрин тутганини таъкидлади.

 

“Мустақиллик бизга шон-у шарафимиз, муқаддас динимиз, она тилимиз ва унутилаётган миллий қадриятларимизни қайтариб берди. Истиқлол туфайли биз ўзлигимизни англаб, улуғ ота-боболаримизнинг муносиб ворислари эканимизни бутун дунёга намоён этдик”, — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Тантанали маросимда бугунги эркин ҳаёт учун жонини фидо қилган аждодлар ва жадидлар хотираси ёд этилди. Мустақилликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшган марҳум юртдошларнинг фидокорона меҳнати ва жасорати эътироф этилди.

 

Шунингдек, Биринчи Президент, атоқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотираси эҳтиром билан ёд этилди.

 

Шавкат Мирзиёев мустақилликнинг буюк аҳамияти, аввало, инсон қадри ва эркин ҳаётида намоён бўлишини таъкидлади. Ислоҳотларнинг дастлабки кунлариданоқ халқнинг дардига қулоқ тутиш ва унинг муаммоларини ҳал этиш асосий мақсад қилиб белгиланганини қайд этди.

 

“Инсон қадри учун” ғояси давлат сиёсатининг марказига олиб чиқилди. Шу доирада “пахта қуллиги”, мажбурий ва болалар меҳнати, валюта конвертациясидаги чекловлар ҳамда “прописка” каби аҳолини йиллар давомида қийнаб келган муаммоларга барҳам берилгани айтилди.

 

“Энг асосийси, фуқароларимиз юрагидаги қўрқув ва ҳадик ўрнини ишонч ва хотиржамлик эгаллади. Ҳар бир инсон эркин ва фаровон яшайдиган жамият барпо этиш учун кейинги ўн йилда тинимсиз изландик, қаттиқ меҳнат қилдик”, — деди Президент.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Имтиёз 1–30 ноябрь кунлари амал қилади.

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Талабларга мослашиш учун иссиқхоналарга муддат берилган, экологик модернизация харажатларининг бир қисми эса давлат томонидан қопланади.

Тўй ва оилавий маросимларни ортиқча дабдабасиз ўтказиш тарғиб қилинмоқда

Тўй ва оилавий маросимларни ортиқча дабдабасиз ўтказиш тарғиб қилинмоқда

Ёшлар ўртасида профилактика ишларини кучайтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда спорт ва касб-ҳунарга кенг жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Президент фармонига кўра, ходимлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги хизматлари учун тақдирланади.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Ҳаво сифати халқаро индекс бўйича “ноқулай” даражага етиши мумкин.

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Кўргазмада болаларнинг хавфсизлиги, таълим олиши, ижтимоий ҳимояси ва келажагини танлаш имконияти каби масалалар ёритилди.

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

2027 йил 1 январдан лифтлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатишнинг янги тартиби кучга киради.