Ўзбекистон

Янги Тошкент тараққиёт марказига айланади — Президент

Мустақиллик байрами Янги Тошкентда нишонланаётгани тантана шукуҳини янада ошираётгани таъкидланди.

Янги Тошкент тараққиёт марказига айланади — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида халқимизни байрам билан самимий табриклаб, мамлакатнинг энг улуғ байрами Янги Тошкентда нишонланаётгани тантана шукуҳини янада ошираётганини таъкидлади.

 

Қайд этилишича, келгусида илм-фан, таълим ва маданият марказига айланиши кўзда тутилган Янги Тошкентда куни кеча Янги Ўзбекистон университети, Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳамда Ўзбекистон миллий кутубхонасининг янги бинолари фойдаланишга топширилди.

 

Шунингдек, тантанали маросим доирасида очиладиган фаввора дунёдаги энг баланд мусиқали фаввора сифатида “Гиннесснинг рекордлар китоби”дан жой олгани таъкидланди.

 

“Бир неча юз йиллик орзулар рўёбга чиқаётган ушбу бетакрор маконда бутун халқимиз билан ҳали яна кўплаб қувончли ва тарихий воқеаларга гувоҳ бўламиз. Аминманки, Янги Тошкент пойтахтимизнинг кўркига кўрк қўшиб, биз барпо этаётган Янги Ўзбекистоннинг куч-қудратини намоён этадиган чинакам тараққиёт марказига айланади”, – деди Президент.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Имтиёз 1–30 ноябрь кунлари амал қилади.

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Талабларга мослашиш учун иссиқхоналарга муддат берилган, экологик модернизация харажатларининг бир қисми эса давлат томонидан қопланади.

Тўй ва оилавий маросимларни ортиқча дабдабасиз ўтказиш тарғиб қилинмоқда

Тўй ва оилавий маросимларни ортиқча дабдабасиз ўтказиш тарғиб қилинмоқда

Ёшлар ўртасида профилактика ишларини кучайтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда спорт ва касб-ҳунарга кенг жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Президент фармонига кўра, ходимлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги хизматлари учун тақдирланади.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Ҳаво сифати халқаро индекс бўйича “ноқулай” даражага етиши мумкин.

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Кўргазмада болаларнинг хавфсизлиги, таълим олиши, ижтимоий ҳимояси ва келажагини танлаш имконияти каби масалалар ёритилди.

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

2027 йил 1 январдан лифтлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатишнинг янги тартиби кучга киради.