Ўзбекистон

Кичик тадбиркорлик субъектларини текширишга уч йилга мораторий жорий этилди

Мораторий амал қиладиган даврда Бизнес-омбудсман томонидан “Самарали назорат” тадбири ўтказилади.

Кичик тадбиркорлик субъектларини текширишга уч йилга мораторий жорий этилди

Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга уч йил муддатга мораторий жорий этилди.

 

Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида (ПФ–175-сон, 2026 йил 27 август) белгиланган.

 

Ҳужжатга кўра, мораторий даврида кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳар қандай текшириш ноқонуний ҳисобланади. Бундай қонунбузарликка йўл қўйган мансабдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

 

Мораторий айрим ҳолатларга татбиқ этилмайди. Жумладан, жиноят иши доирасидаги, инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш ва меҳнат қонунчилигига риоя этилишини текшириш, фуқаролар мурожаатлари, қўшилган қиймат солиғини қоплаш (қайтариш), шунингдек, тадбиркорлик субъектини тугатиш билан боғлиқ текширувлар бундан мустасно.

 

Шунингдек, мораторий амал қиладиган даврда Бизнес-омбудсман томонидан “Самарали назорат” тадбири ўтказилади.

 

Тадбир доирасида назорат органларининг сўнгги уч йил давомида ўтказган текширувлари жойига чиққан ҳолда ўрганилади. Текширувлар давомида аниқланган қонунбузилишлар юзасидан тегишли чоралар кўрилади.

 

Текширув ўтказиш тартиби бузилгани ёки ноқонуний текширувлар аниқланган ҳолларда эса тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилади.

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Декабрга қадар иш жойидаги тазйиқ ва камситишлар ҳақида аноним хабар бериш имконини берувчи портал ишга туширилиши режалаштирилган.

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Маълум бўлишича, ҳайдовчи бошқа автомашинага йўл бермаганлиги оқибатида тўқнашиб, унга 54 млн сўм моддий зарар етказган.

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Шу тариқа суд қарори ижроси тўлиқ таъминланган.

Саида Мирзиёева Туркия  Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президенти билан учрашди

Мулоқотда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Нилуфар Аллабергенова ушбу тайинловга қадар Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун билан эрта никоҳ ва никоҳ тузиш тартибини бузганлик учун жарималар оширилди.

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик ва одамларни ушбу фаолиятга жалб қилиш учун жазоларни кучайтирилди.

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

Ўзбекистонда болаларни тарбиялаш мажбуриятини бажармаган ота-оналар учун жазо кучайтирилди.