Ўзбекистон

Судьяликка номзодлар учун ёш талаби 30 ёшга туширилиши мумкин

Шунингдек, судьяни дастлаб беш йил муддатга, кейинчалик муддатсиз тайинлаш тартибини жорий этилиш таклиф қилинди.

Судьяликка номзодлар учун ёш талаби 30 ёшга туширилиши мумкин

 

Судьялик лавозимига номзодлар ва халқ маслаҳатчилари учун белгиланган ёш чегарасини 35 ёшдан 30 ёшга тушириш таклиф қилинмоқда.

 

“Судьяларнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лоҳияси билан судьялик лавозимига номзодларга қўйиладиган айрим талабларни қайта кўриб чиқиш назарда тутилган. Жумладан, судьялар ва халқ маслаҳатчилари учун ёш чегарасини 30 ёш этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

 

Шунингдек, судьяни дастлаб беш йил муддатга, кейинчалик эса муддатсиз даврга тайинлаш тартибини жорий этиш режалаштирилган. Судья, суд раиси ва раис ўринбосари лавозимларига қўйиладиган талабларни кучайтириш ҳам кўзда тутилмоқда.

 

Лойиҳада судьялар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган қатор нормалар ҳам назарда тутилган.

 

Бундан ташқари, миллий қонунчиликка “истеъфодаги судья” институтини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бундай судьяларга бошқа ҳуқуқлар қатори профессионал медиаторлик фаолияти билан шуғулланиш имконияти берилиши мумкин.

 

Қонун лойиҳасида Олий суд ва қуйи судлар аппаратлари фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган бошқа қатор нормалар ҳам ўрин олган.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

Лойиҳа эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси харажатларини камайтириш ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиш орқали қўшимча даромад олишига имкон беради.