Ўзбекистон

Қашқадарё ва Жиззахдаги икки чўққига расмий ном берилди

Ўзбекистондаги 124 та тоғ тизмаси, чўққи, довон, дара ва ғорнинг номлари қайта кўриб чиқилди.

Қашқадарё ва Жиззахдаги икки чўққига расмий ном берилди

 

Ўзбекистонда илгари расман номсиз бўлган иккита тоғ чўққисига «Музқоя» ва «Қирққиз» номлари берилди. Шунингдек, мамлакат бўйлаб 124 та географик объектнинг номлари давлат тили меъёрларига мувофиқлаштирилди.

 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 376-сон қарорида белгиланган.

 

Қарорга мувофиқ, республика ҳудудидаги тоғ тизмалари, чўққилар, довонлар, даралар ва ғорларнинг номлари қайта кўриб чиқилди. Жами 124 та географик объектнинг номлари ўзгартирилди ёки тузатилди. Уларнинг 117 таси тоғ тизмалари, чўққилар ва довонлар, қолганлари эса даралар ва ғорлардан иборат.

 

Янги ном берилган объектлардан бири Қашқадарё вилоятидаги Музқоя чўққиси бўлиб, у Ҳисор давлат табиат қўриқхонаси ҳудудида жойлашган. Чўққининг баландлиги 4360 метрни ташкил этади. Ном унинг атрофидаги музликлар мавжудлиги билан боғлиқ.

 

Шунингдек, Жиззах вилоятидаги Қирққиз чўққисига ҳам расмий ном берилди.

 

Ҳудудлар кесимида Андижонда 1 та, Бухорода 12 та, Фарғонада 10 та, Жиззахда 54 та, Наманганда 5 та, Навоийда 12 та, Қашқадарёда 11 та, Самарқандда 6 та, Сурхондарёда 4 та ва Тошкентда 8 та географик объектнинг номлари тасдиқланди.

 

Ислоҳотлар доирасида айрим географик номлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва давлат тили меъёрларига мослаштирилди. Жумладан, Жиззахдаги Қизилтурук тоғ тизмаси Қизилтўриқ, Навоийдаги Арйстантов тоғ тизмаси Арслонтов, Қашқадарёдаги “Тамерлан ғори” эса Амир Темур ғори деб белгиланди.

 

Тасдиқланган географик номлардан хариталар, маълумотлар базалари ва расмий иш юритишда фойдаланиш мажбурий бўлади. Тегишли давлат ташкилотларига икки ой муддатда хариталар ва маълумотлар базаларига ўзгартиришлар киритиш вазифаси юклатилган.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.