Ўзбекистон

Тошкентда курьерни ҳақоратлаган қоровул 10 суткага қамалди

Суд қоровулни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан айбдор деб топди.

Тошкентда курьерни ҳақоратлаган қоровул 10 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда қоровулнинг етказиб бериш ходими билан жанжаллашиб, унга нисбатан жисмоний куч ишлатгани ва ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди.

 

Юнусобод туманлараро судида мазкур иш кўриб чиқилиб, қоровулга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Суд мажлисида томонларнинг баёнотлари тингланди. Иш материалларига кўра, етказиб берувчи навбатдаги буюртмани топшириш учун кўрсатилган манзилга борган. Қўриқчи эса курьерга мижозга қўнғироқ қилиб, буюртмани олиш учун пастга тушишини сўрашини айтган.

 

Етказиб берувчининг айтишича, мижоз буюртмани олиш учун тушган ва шу вақт давомида қоровул уни ҳақорат қилган, унинг бошидан кепкасини олиб, қайтариб бермаган ҳамда қўпол муомалада бўлган.

 

Қоровул эса курьер бинога кириш тартибини бузганини айтган. Унинг сўзларига кўра, курьер яшовчилар билан бирга кириб кетган ва огоҳлантиришларга қарамай, бинога киришга уринган. Можаро давомида у курьерни ҳақорат қилганини тан олган.

 

Судда курьернинг вазифаси буюртмани манзилгача етказиш, қоровулнинг вазифаси эса бегона шахсларнинг бинога киришига йўл қўймаслик экани қайд этилган. Бироқ қоровулнинг вазиятни назорат қила олмагани ва ўз ваколатини суиистеъмол қилгани ҳуқуқий баҳолашга сабаб бўлган.

 

Суд қоровулни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топиб, унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.