Ўзбекистон

Лицензиялашдаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

Уларга ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдорида мукофот берилади.

Лицензиялашдаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

 

Ўзбекистонда лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида ваколатли органларга хабар берган жисмоний ва юридик шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби белгиланди.

 

Бу Ҳукуматнинг 2026 йил 4 сентябрдаги 466-сон қарори билан тасдиқланган низомда назарда тутилган.

 

Унга кўра, фуқаролар ва юридик шахслар лицензиялаш, рухсат бериш ҳамда хабардор қилиш тартиб-таомилларига оид аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳақида ваколатли органларга хабар бериши мумкин.

 

Хабарлар махсус электрон тизим ёки Адлия вазирлигининг мобил иловаси орқали юборилади.

 

Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик бўйича тақдим этиладиган фото ва видеоматериалларда ҳуқуқбузарликнинг ўзи, ҳуқуқбузар ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлса, шунингдек, ҳодиса содир этилган сана ва вақт акс этган бўлиши керак.

 

Ваколатли орган келиб тушган хабарни 10 иш куни давомида кўриб чиқади.

 

Агар хабарда келтирилган маълумотлар тасдиқланса ва унинг асосида ваколатли орган ёки суд томонидан айбдор шахсни жавобгарликка тортиш тўғрисида қарор қабул қилинса, ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдорида бир марталик пул мукофоти хабар берган шахсга берилади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Имтиёз 1–30 ноябрь кунлари амал қилади.