Ўзбекистон

Ижтимоий реестрдан чиқариш камбағаллик қисқарганини англатмайди — Ижтимоий ҳимоя агентлиги

Агентлик Ижтимоий реестрдан фуқароларни чиқариш билан боғлиқ ҳолатларга изоҳ берди.

Ижтимоий реестрдан чиқариш камбағаллик қисқарганини англатмайди — Ижтимоий ҳимоя агентлиги

 

Ижтимоий тармоқларда фуқароларни Ижтимоий реестрдан чиқариш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан турли фикрлар билдирилмоқда. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ушбу масала бўйича расмий муносабат билдирди.

 

Агентлик маълумотига кўра, ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, оилалар даромадини ошириш ва уларни барқарор даромад манбаи билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

 

Шу билан бирга, оилани Ижтимоий реестрдан чиқаришнинг ўзи камбағаллик қисқарганини англатмайди. Ижтимоий реестрнинг асосий мақсади эҳтиёжманд аҳолини аниқлаш, уларни ижтимоий ҳимоя билан қамраб олиш ҳамда зарур ёрдам ва хизматларни кўрсатишдан иборат.

 

Агентлик таъкидлашича, реестрдан чиқариш оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати амалда яхшилангани ва белгиланган мезонларга жавоб бергани асосида амалга оширилиши керак. Бу жараён маълум кўрсаткич ёки режани бажариш мақсадида олиб борилмаслиги лозим.

 

Ҳудуддаги камбағаллик даражаси эса Жаҳон банки методологияси асосида белгиланган стандартлар бўйича ўтказиладиган сўровлар натижаларига кўра аниқланади.

 

Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя инспекцияси томонидан реестрдан чиқарилган оилалар бўйича назорат ишлари олиб борилмоқда. Жараёнда қабул қилинган қарорларнинг белгиланган мезон ва тартибларга мувофиқлиги ўрганилмоқда.

 

Агентликнинг қайд этишича, асосий мақсад фуқароларни реестрдан чиқариш эмас, оилаларни ҳақиқатан ҳам камбағалликдан чиқариш ва эҳтиёжманд фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга бўлган ҳуқуқларини таъминлашдан иборат.

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Талабларга мослашиш учун иссиқхоналарга муддат берилган, экологик модернизация харажатларининг бир қисми эса давлат томонидан қопланади.

Тўй ва оилавий маросимларни ортиқча дабдабасиз ўтказиш тарғиб қилинмоқда

Тўй ва оилавий маросимларни ортиқча дабдабасиз ўтказиш тарғиб қилинмоқда

Ёшлар ўртасида профилактика ишларини кучайтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда спорт ва касб-ҳунарга кенг жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Президент фармонига кўра, ходимлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги хизматлари учун тақдирланади.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Ҳаво сифати халқаро индекс бўйича “ноқулай” даражага етиши мумкин.

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Кўргазмада болаларнинг хавфсизлиги, таълим олиши, ижтимоий ҳимояси ва келажагини танлаш имконияти каби масалалар ёритилди.

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

2027 йил 1 январдан лифтлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатишнинг янги тартиби кучга киради.

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Буюртмачи ва пудрат ташкилотига шикастланган қабр тошларини тиклаш мажбурияти юклатилди.

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Шунингдек, унга аввал ҳам қўпол муносабатда бўлингани ҳақидаги маълумотлар текширилмоқда.