Ўзбекистон

Суд раиси хонасидан пул топилди: хизмат текшируви бошланди

Ҳозирча судьянинг пул сўрагани ёки олганини тасдиқловчи далил йўқ.

Суд раиси хонасидан пул топилди: хизмат текшируви бошланди

 

Бухоро шаҳар суди раисининг хизмат хонасидан пул маблағлари топилгани юзасидан Судьялар олий кенгаши томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати маълум қилди.


Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича адвокатга нисбатан тергов ҳаракатлари, судьяга нисбатан эса хизмат текшируви олиб борилмоқда.


Кенгаш маълумотига кўра, ҳозирга қадар судьянинг адвокатдан пул сўрагани ёки олганини тасдиқловчи далиллар аниқланмаган.


Пул маблағлари адвокатнинг ёнидан, шунингдек, судьянинг хизмат хонасига кириш қисмидаги шкафнинг очиқ ва кўриниб турадиган ўрта қисмидан расмийлаштириб олинган.


Айни пайтда хизмат текшируви ва тергов давом этмоқда. Уларнинг натижалари бўйича қўшимча ахборот берилиши маълум қилинган.


Судьялар олий кенгаши тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка, айбсизлик презумпциясига риоя қилишга ва шошилинч хулосалар чиқармасликка чақирди.

Газ баллонига яширилган 42 кг опий: Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси фош этилди

Газ баллонига яширилган 42 кг опий: Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси фош этилди

Тезкор тадбир давомида наркотик моддаларни олиб кетиш учун келган икки киши ва уларнинг буюртмачиси ҳам қўлга олинди.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.