Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон урбанизация форумининг очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Президенти форум доирасидаги Етакчилар саммитида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон урбанизация форумининг очилиш маросимида иштирок этди

 

Президент Шавкат Мирзиёев БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури шафелигида Боку шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси очилиш маросимида иштирок этди.

 

Пойтахтнинг Конгресс-марказида давлат раҳбарини Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳамда БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури ижрочи директори Анаклаудия Россбах қутладилар.

Иштирокчиларнинг биргаликда суратга тушиш маросими бўлиб ўтди.

 

                                           

 

Бу галги форумнинг мавзуси – “Барча учун уй-жой: хавфсиз ва барқарор шаҳарлар ҳамда ҳамжамиятлар”. Унда давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар ҳамда ривожланиш институтлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

 

                                           

 

Форум кун тартибидан шаҳарларни барқарор ривожлантириш, аҳолини замонавий ва арзон уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини ошириш, иқлим барқарорлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда уй-жойни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш масалалари ўрин олган.

 

 

                                           

 

Ўзбекистон Президенти форум доирасидаги Етакчилар саммитида нутқ сўзлайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга амалий ташрифини якунланди

Ўзбекистон раҳбарини Боку халқаро аэропортида Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ-Habitat директори билан учрашди

Учрашувда барқарор урбанизация соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Президенти билан учрашув ўтказди

Учрашувда асосий эътибор бир қатор соҳаларда кооперация дастурини ишлаб чиқиш масалаларига қаратилди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари учрашув ўтказди

Етакчилар транспортга оид ташаббусларни амалга ошириш ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни ҳам муҳокама қилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Бокуга етиб борди

Давлат раҳбарини Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда расмийлар кутиб олди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди

Давлат раҳбари Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессиясида иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан табриклади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев 17-18 май кунлари амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади

Ташриф доирасида Ўзбекистон раҳбари Бутунжаҳон урбанизация форумининг Етакчилар саммитида иштирок этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"