Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан табриклади.

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 17-май куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

 

Суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ҳамда қардош Қозоғистон халқининг тинч ва фаровон ҳаёти йўлидаги давлат фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.

 

Мулоқот давомида Туркий давлатлар ташкилотининг Туркистонда ўтказилган норасмий саммити ҳамда ундаги музокаралар юқори даражада ташкил этилгани ва муваффақиятли ўтказилгани алоҳида қайд этилди. Ушбу тадбирлар иштирокчи давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиққани таъкидланди.

 

Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

 

Шунингдек, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда изчил ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди. Яқин истиқболда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш, инвестиция лойиҳаларини кенгайтириш, энергетика, транспорт, экология ҳамда маданий-гуманитар йўналишларда ҳамкорликни кучайтириш бўйича ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

 

Бўлажак Ҳукуматларaro комиссия йиғилиши ва Ҳудудлар раҳбарлари кенгашининг биринчи учрашуви доирасида янги иқтисодий кун тартибини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.