Ўзбекистон

Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди

 

Фарғона ва Наманган вилоятларида наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши ўтказилган тезкор тадбирларда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори препаратлари аниқланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.



Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Фарғона тумани Лоғон маҳалласида жойлашган хонадон кўздан кечирилган.

 

                                         



Текширув давомида ушбу манзилда яшовчи 2000 йилда туғилган фуқарога тегишли 993 грамм «гашиш», 212 грамм «Альфа-ПВП» наркотик моддаси, шунингдек, 2728 дона «Регапен» ва 458 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

 

                                       



Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, ички ишлар ва божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «Тошкент–Наманган» йўналишида ҳаракатланаётган «Spark» русумли автомобиль Чуст тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилган.



Натижада, унда кетаётган Наманган шаҳрида яшовчи 1992 йилда туғилган шахс ҳамда Давлатобод туманида яшовчи 1997 йилда туғилган фуқародан 1 килограмм 127 грамм «опий» моддаси олинган.

 

                                           


Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"