Ўзбекистон

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг доллар пора билан ушланди

У давлат захирасидаги ер майдонини фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг доллар пора билан ушланди

Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар бўйича ўринбосари Исманов Исомиддин Бахриддинович пора олаётганда ушланди.

 

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари томонидан 2026 йил 4 апрель куни фуқаро С.Р.Т.нинг мурожаати асосида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида мансабдор шахс 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Хабарга кўра, Исманов фуқаро С.Р.Т.га тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун Бобур шаҳри ҳудудидаги давлат захирасида бўлган 20 сотих ер майдонини вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи орқали аукционга қўйдириб, унинг номига расмийлаштириб ва келгусида ушбу жойда қурилиш учун рухсатнома олиб беришини айтган. Ушбу хизмат эвазига у ҳар бир сотих ер учун 2 500 АҚШ долларидан жами 50 минг доллар талаб қилган.

 

Тезкор тадбирда С.Р.Т. томонидан кимёвий ишлов берилган пул маблағлари Исмановга унинг яшаш хонадонида топширилган пайтда мансабдор қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан И.Б.Исмановга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Б.Исманов Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

 

Маълумот учун, Исомиддин Исманов 2022-2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, 2025 йил май ойидан ИИВ Тезкор-қидирув департаменти, тезкор вазиятни таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

 

2025 йил декабрь ойида Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

custom img

20–21 апрель кунлари Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши глобал форум бўлиб ўтади

Тадбир БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

custom img

Маданият ва санъат соҳаси бўйича 20–25 апрель кунлари очиқ мулоқотлар ўтказилади

Учрашувларда муаммолар, таклифлар ва янги ғоялар муҳокама қилинади.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари бепул санаторийларга юборилади

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар стипендияси нега оширилмаяпти?

Мазкур ҳолатга Олий таълим вазири изоҳ берди.

custom img

Ўзбекистон банк тизими активлари 932 трлн сўмдан ошди

Банкларнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,3 фоизга кўпайиб, 3,1 трлн сўмга етган.

custom img

Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Ҳайдовчи бошқарувини йўқотиб автомобиллар билан ЙТҲ содир этган.

custom img

Сурхондарёда медиа ҳафталик якунланди

Тадбир доирасида иштирокчилар ўртасида тажриба алмашуви йўлга қўйилиб, янги медиа лойиҳалар учун замин яратилди.

custom img

Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 14 миллиард сўм ажратилади

Маблағлар ҳокимлик ҳузуридаги шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"