Ўзбекистон

Ўзбекистонда талабалар стипендияси нега оширилмаяпти?

Мазкур ҳолатга Олий таълим вазири изоҳ берди.

Ўзбекистонда талабалар стипендияси нега оширилмаяпти?

Олий таълим вазири Қўнғротбой Шарипов иштирокида ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистонда талабалар стипендияси оширилмаётганининг сабаби изоҳланди.

 

Бугунги кунда базавий стипендия миқдори 569 870 сўмни ташкил қилади. Бундан ташқари, аъло баҳога ўқиган талабага 20 фоиз устама тўланади. Ўтган йили ойликлар оширилганда стипендия ҳам 10 фоизга кўпайган.

 

“Энди қаранг, битта муаммо бор бизда. Буни тўғри тушунишингизни хоҳлардим. Ҳурматли президентимиз тўрт йилдан бери контрактни оширишга рухсат бермади. Бир марта 15 фоизга оширилди. Агар олдингидай бу эски тизим бўйича кетаётганда, масалан, йилига маошлар ошган пайтда контракт ҳам ошарди”, — деган oлий таълим вазири.

 

Матбуот анжуманида вазир бугунги кунда тўлов-контракти устига яна 88 фоиз қўшилиши кераклигини, айрим университетлардаги йўналишларда бир талабанинг харажати 14 миллион сўмга етган бўлса ҳам, контракт йилига 6 миллион сўмлигича сақлаб қолинаётганини билдирган.

 

“Ҳозирги кунда 26 та олий таълим муассасаси дотацияда ўтирибди… Масалан, биз энг кўп суперконтрактлар ҳисобидан ёпиб келяпмиз. Буни яшириш керак эмас. Бизда қилаётган харажатларимиз ижтимоий тармоқда ёритиб бориляпти. Мана бу университетлар кўп даромад олган, мана булар дотацияда қолган, деб. Шунинг учун бу масала кўтарилаверади ҳар йили. Буни энди, албатта, кўпчилик, жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда биз қарор қабул қиламиз”, — деган вазир.

 

Шунингдек, иқтисодчи Отабек Бакиров стипендиялар камбағаллик кўрсаткичидан ҳам 20%га камроқлигини ёзмоқда.

 

Иқтисодчи Конституциянинг  46-моддасига асосан, “Қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас”лигини қайд этган. 

 

“Ростданам, охирги 5 йилда ОТМлар учун тўлов-контракт  бир марта 15%га оширилди, лекин стипендиялар 10%га индексация бўлди. Ижтимоий минимумлар эмас, мутаносиблик нуқтаи назаридан қаралса ҳам, шу ердаям адолат бўлгани йўқ. Лекин, ёндашувдаги асосий янглишув шундаки, стипендия бюджетда ўқиётган юзминглаб талабалар учун академик тўлов эмас, айнан ижтимоий ёрдам вазифасини бажаради. Яъни стипендиялар миқдорини белгилашда ОТМга ўқиш учун контракт-тўловга боғланишида ижтимоий ва ҳатто бозор рационаллиги йўқ. Ҳозирда базавий стипендия 570 минг сўмга етмайди, камбағаллик чегарасини белгиловчи минимал истеъмол харажатлари эса 715 минг сўм. Яъни базавий стипендия миқдори камбағаллик минимумидан ҳам 20%дан кўпроққа кам” — дея ёзган Отабек Бакиров

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.